Бугун: 20 Окт 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Илоҳий оҳанглар янграмоқда


  Муқаддас Ислом динимизни чуқур ўрганиш, аждодларимизнинг бу борадаги бой меросини тўлиқ тадқиқ этиш, диний таълим сифатини юксалтириш бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир.

  Президентимиз Шавкат Мир­зиёевнинг 2017 йил 1 сентябрда Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" мажмуасида давлат, жа­моат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувида давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон мусобақасини ташкил этиш таклифи ўртага ташланган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идо­раси жорий йилнинг биринчи ярмида юртимизда 18-40 ёш­даги фуқаролар ўртасида Му­қаддас калом баҳсини ўтказиш­ни режалаштирди.

  22 январь куни Навоий шаҳ­ридаги Алишер Навоий номли мас­жидида "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси — 2018"нинг туман ва шаҳарлар босқичи бошланди.

  Таъкидлаш керак, танловга тайёргарлик ўзгача руҳда олиб борилди. Жумладан, асосий кўча­ларга танлов ҳақида баннерлар жойлаштирилиб, тадбир ҳақида аҳолининг кенг қатлами хабар­дор қилинди.

  Мусобақанинг илк босқичида 100 нафардан ортиқ қори ва қо­рия­лар,  хусусан, 63 нафар эркак ҳамда 44 нафар аёл иштирок этди. Унинг очилиш мароси­мида сўзга чиққанлар юртимизда Исломий таълим-тарбияга қара­ти­лаётган эътибор, бунда Қуръон­ни ёдлаш, унинг маънола­рини англаш нечоғли муҳим аҳа­миятга эга эканлигини таъкид­лашди.

  — Бу каби танловларни ўт­казиш орзуимизга айланган эди, — дейди вилоят бош имом-хатиби Т. Рўзиев. — Бугунги маънавий тадбир ҳам, уни таш­кил этишни бошлаб берган  юрт­бошимиз ҳам Яратганнинг халқи­мизга марҳаматидир.

  Беллашувларда шаҳар ва ту­ман­лардан иштирок этиш иста­гини билдирганлар сонига қараб, 3 та ҳудудга бўлиниб, ҳифз (Қуръонни нечоғли ёд олган) ҳамда тиловат йўналишларида, 18-25, 26-40 ёш тоифаларида бир нафардан ғолиблар аниқ­ланди.

   Жумладан, ҳифз йўналишида Кармана тумани "Камолот" ма­ҳалла фуқаролар йиғинидан Ф. Шамиев, Хатирчи тумани Пўл­кан шоир номли МФЙдан У. Қур­бонов, Зарафшон шаҳри "Юл­дуз" МФЙдан Ҳ. Ҳошимов ғолиб бўлдилар. Тиловат йўналиши бўйича 18-25 ёшлилар ўртасида Кармана туманидаги "Пахта­обод" маҳалла фуқаролар йиғи­нидан Э. Ибрагимов, Нурота ту­ма­ни Амир Темур номли МФЙ­дан И. Иста­мов ва "Нурфахр" МФЙ­дан И. Одиловга тенг кела­диган то­­пилмади. 26-40 ёшлилар ўрта­си­­да эса Навоий шаҳридаги "Умид" МФЙдан А. Раҳмонов, Хатирчи туманидаги "Полвон­ота" МФЙ­дан Н. Нурмуҳаммедов, Нав­баҳор тумани "Тошработ" МФЙ­дан Қ. Ибрагимов барча рақиблари­ни ортда қолдирди. Fолиблар мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Кўрилганлар сони: 2712 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus