Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Икки миллионга яқин ёш илк бор овоз бермоқда


Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Сайлаш ёшидаги йигит-қизларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига юртимиз келажагига, озод, эркин ва фаровон ҳаётимизга, ҳар бир сайловчининг эртанги тақдирига дахлдор воқеа сифатида ёндашаётир. 
Ёшларнинг фаоллиги мамлакатимизда навқирон авлод таълим-тарбиясини замон талаблари асосида олиб бориш, уларнинг ўз билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар бўлиб вояга етиши йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга. Бу меъёр ёшларнинг сайлаш ҳуқуқини белгилайди. Бугун икки миллион нафарга яқин ёшлар ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, илк маротаба сайловда овоз бермоқда. 
Тошкент давлат юридик университети талабаси Шоҳжаҳон Хўжаев шундай ёшлардан. У 2014-2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси совриндори, “Тафаккур синовлари”, “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” кўрик-танловлари ғолиби бўлган. 

– Сайлов тўғрисидаги миллий қонунчилигимизда ёшларга оид яна бир ғамхўрлик ўз ифодасини топган, – дейди Шоҳжаҳон. – Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ёшларнинг сиёсий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш назарда тутилган ҳамда ҳаётда, жамиятда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга асос яратилган. Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш бизнинг бурчимиздир. Хусусан, сайлов жараёнида фаол иштирок этишимиз мамлакатимиз келажак тақдирида акс этишини англаш муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, бу жараён бизни сиёсий жиҳатдан янада чиниқтиради. Сайловда илк бор қатнашарканман, буларни юракдан ҳис этдим ва ёруғ истиқболимиз учун овоз бердим.
Н.Абдураимова, ЎзА
Кўрилганлар сони: 3057 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus