Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХОЛИС ВА ҲАҚҚОНИЙ АХБОРОТ ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШАДИ


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин Холбоев иштирокида А.Қодирий номли Навоий вилоят ахборот-кутубхона биносининг мажлислар залида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ф.Холбоев, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Тошназаров, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Д.Мамаражабов семинар дастурларида белгиланган мавзулар бўйича маърузалар қилди.
Семинарда туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида турган энг муҳим масалалар муҳокама қилинди.
— Ҳокимликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари ҳамда ОАВ аҳолига холис ва ҳаққоний ахборотни тезкорлик билан етказсагина кутилган натижага эришилади, — деди семинарда сўзга чиққан Олий Мажлис депутати Ф.Холбоев. — Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг аҳамияти катта. Шу боисдан барча соҳа ходимлари ушбу қонун талаби доирасида иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, семинарда Муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган жорий йилнинг 27 июнидаги”Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида фаолиятини бошлаган ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизматлари фаолиятида учраётган муаммолар, уларнинг бартараф этиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ҳам сўз борди.
Савол-жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган семинарда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари, ахборот-кутубхона муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Кўрилганлар сони: 626 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus