Бугун: 21 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХАТИРЧИДАГИ БИР ҚАТОР КЎЧАЛАР ҚАЙТА НОМЛАНДИ


Хатирчи туман географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш комиссиясига “Кўксарой” маҳалла фаоллари томонидан “Ғалча” аҳоли пункти номини ўзгартириш бўйича илтимоснома ва таклифлар билдирилиб, вилоят комиссияси йиғилишида бу масала тўлиқ ўрганилди ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг эксперт хулосасига асосан “Обод” номи билан қайта номлаш тавсия этилди.

 Бундан ташқари, Дўстлик маҳалласидаги янгидан қурилган намунавий кўп қаватли уйларга “Фаровон”, Парахун маҳалласидаги намунавий кўп қаватли уйларга “Шукрона”, Бинокор маҳалласи ҳудудида жойлашган Гулистон кўчаси кўп қаватли янги уйларга туташган бўлганлигини учун  кўчанинг давомийлигини давом эттириш ҳамда  Бўғирдоқ маҳалласи Денов қишлоғининг янги кўчаси номини “Маданият”, такрорланган номлар сирасига кирганлиги сабабли Лангар маҳалласидаги “Бобур” кўчаси “Ифтихор”, “Мустақиллик” кўчаси “Адолат” деб қайта номланди.

Кўрилганлар сони: 81 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus