Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХАТИРЧИДА ЧЕМПИОН ҚИЗНИНГ ОНАСИГА УЙ-ЖОЙ ТОПШИРИЛДИ.


Тумандаги 22- умумтаълим мактабининг 6- синф ўқувчиси Шаҳризода Башриддинова эндигина 13 ёшга тўлганига қарамасдан спортнинг шахмат тури бўйича тўрт карра Ўзбекистон, бир марта Осиё(Сингапур 2015йил) чемпиони бўлган.
Шаҳризода жорий йил ёзида Қирғизистоннинг Иссиқкўлида ўтказилган Халқаро турнирда ҳам ҳам тенгқурлари орасида тенгсиз бўлди. Куни кеча эса чемпионнинг онаси Юлдуз Пардаевага икки сотихли намунавий уй-жойнинг калити топширилди.
Мазкур уй туманнинг “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Истиқлол МФЙ бунёд этилган. Ушбу қишлоқ муаммоларини атрофлича ўрганган комиссия аъзолари ёлғиз ўзи уч фарзандни (жумладан Шаҳризодани)тарбиялаётган Юлдуз Пардаевани уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб топиб, навбатга тавсия этишган эди. Шу асосда мазкур оилага ажратилган уйнинг бошланғич тўлови(47 миллион сўм) “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” жамоат фонди ҳисобидан тўлаб берилди.
Таъкидлаш жоиз, туманда шу куни 20 оила ҳовли тўйини нишонлаган бўлса, уларнинг тўрттаси Ю. Пардаева сингари уй-жойга эҳтиёжи «Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида аниқланган фуқаролар ҳисобланади.
Кўрилганлар сони: 534 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus