Бугун: 09 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Халқаро талаблар даражасида


Истиқлолнинг илк йиллариданоқ юртимизда аждодларимиз томонидан асрлар давомида яратилган бебаҳо маданий ва маънавий меросни, осори-атиқаларни асл ҳолида сақлаш, ўрганишга  алоҳида эътибор қаратилди.

Буюк Ипак йўли марказида жойлашган Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёда етакчи 10 мамлакат қаторидан жой олган.Мамлакатимизда тўрт мингдан зиёд тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд.Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари ЮНЕСКОнинг жаҳон меросидурдоналари рўйхатига киритилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси 1993 йили Бутунжаҳон туризмташкилоти (БТТ) - World Tourism Organization (WTO)га аъзо бўлганини мамнуният билантаъкидлаш мумкин. Маълумки, мазкур муассаса туристик ташкилотлар расмий халқароиттифоқи меросхўри сифатида 1975 йилда ташкил этилган. БМТ бош ассамблеясиEKOSOS билан келишган ҳолда БТТни ҳукуматлараро ташкилот сифатида тан олган.Унинг таркибига 150 дан ортиқ мамлакат, сайёҳлик уюшмалари ва маҳаллий туристикташкилотлар кирган. Бутунжаҳон туристик ташкилоти штаб квартираси Мадрид(Испания)да жойлашган бўлиб, унда бутун дунёдан туризм соҳасида йиғилган 90 нафармутахассис ишлайди. Ушбу ташкилот маълумотига кўра 2013 йилда дунёда 1 миллиард 87миллион сайёҳга хизмат кўрсатилган. Бу 2012 йилга нисбатан беш фоизга кўп деганидир. 

Бугунги кунда юртимизда 500 дан ортиқ туристик фирма ва 400 дан ортиқмеҳмонхоналар сайёҳларга хизмат қилмоқда. Замонавий меҳмонхоналар, дам олишмасканлари сони йил сайин кўпайиб, сервис хизмати яхшиланиб бораяпти. Янги сайёҳликйўналишлари ишлаб чиқилаётгани, транспорт-коммуникация тизими халқаро стандартлардаражасига келтирилаётгани соҳа ривожига, мамлакатимизга ташриф буюраётгансайёҳлар сонининг кўпайишига замин яратмоқда. Хусусан, ўтган йилда юртимизга 1 977 600 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, 2012 йил­га нисбатан туристик хизмат­ларнинг умумий ҳажми 16 фо­изга, экспорт хизмати 9 фоизга ошган.

Ўзбекистонни бутун дунёга танитиш мақса­ди­да 1994 йилдан буён Тош­кентда 50 дан ортиқ хорижий компаниялар иштирокида "Буюк Ипак йўлида саёҳат" номли хал­қаро туризм кўргаз­ма­си ўтказилиб кели­на­ди. Бундан ташқари, юр­тимиз туристик фир­ма­лари ҳам хорижий дав­лат­ларда бўладиган ту­ризм кўргазмаларида фаол иштирок этиб, Ўз­бе­кистоннинг туристик салоҳиятини намойиш қилмоқдалар. Шу­нинг­дек, хорижий давлат­лар­нинг телеканалларида ай­ниқса, "Euronews" телеканалида Ўзбекис­тон­нинг тарихий қадам­жо­лари, туристик мас­кан­лари ҳақидаги рек­ла­ма роликларининг кўр­сатилиши бизнинг юрти­мизга бўлган ишонч ва қизиқиш намунасидир.   

Таъкидлаш жоизки, Нурота зиёратгоҳи, Сар­мишсой, Сардоба (XI аср), Работи Малик (XI аср), Мавлоно ориф Дег­гароний мажмуаси (XI аср), Тошмачит (XVI аср) маж­муаларига сайёҳлар­нинг қизиқиши йил са­йин ортиб бормоқда.

Вилоятимизда сайёҳ­лик соҳасини ривож­лан­тириш мақсадида касб-ҳунар коллежларимизда "Меҳмонхона, ресторан бизнеси менежери", "Ту­ризм ва меҳмонхона хўжалиги сервиси" му­та­хассисликлари бўйича ўқувчилар таҳсил олаяп­ти. Улар ўқув ва ишлаб чи­қариш амалиётларини бевосита меҳмонхона, ресторан ва туристик фирмаларда ўтамоқда. Бу эса ўз навбатида вилоятимизда сайёҳлик соҳасининг янада та­рақ­қий этишига, янги иш ўринлари яратилишига, пировардида эса аҳоли даромади ошишига за­мин яратади.

Кўрилганлар сони: 5335 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus