Бугун: 17 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Халқаро санага бағишланган акция


Жорий йилнинг 2 июн куни эрта тонгда Навоий шаҳридаги «Ёшлик» кўли атрофида Халқаро велосипед кунига бағишлаб вилоят марказидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида веломарафон акцияси ўтказилди.
Халқаро велосипед куни муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Содиқова сўз олиб, мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз соғлиғини сақлаш, унинг фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Дастлаб старт майдонида аёллар, сўнг эркаклар жамоалари сафланишди. Қизиқарли баҳсларга бой кечган мазкур соғломлаштириш турнирида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган пойгачилар орасидан маррага биринчи бўлиб Зарина Маматова ва Отабек Зарипов етиб келди.
21 ва 45 ёшли ҳаваскорлардан Илвира Баширова ҳамда Шавқиддин Каримов мусобақа пешқадамлари бўлди. Ёши 45 дан юқори инсонлар ўртасида биринчиликни аёллардан Улбека Болғаева, эркаклардан Мавлон Тўрақулов қўлга киритди.
— Жуда ҳам ҳаяжондаман, — ҳикоя қилади Навоий шаҳридаги 18 умумтаълим мактаби ўқитувчиси И. Баширова. — Омадим келиб, маррани тезкор суръатда забт этдим. Велосипедда учиш одамга завқ беради, шу билан бирга, инсон саломатлигини мустаҳкамлашда унинг роли каттадир.
— Ташкилотчиларга раҳмат, — дейди веломарафоннинг яна бир иштирокчиси, вилоят марказидаги 16 умумтаълим мактаби ўқитувчиси У. Болғаева. — Веломарафон менга ўз куч ва имкониятларимга ишонч руҳини берди. Ушбу тадбир мунтазам тус олишини истаймиз. Зеро, мусобақа бўш вақтимизни мазмунли ўтказиш ҳамда сиҳатимизни тиклашга кўмаклашади.
Акция ғолибларига ташкилотчилар томонидан дипломлар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Кўрилганлар сони: 51 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus