Бугун: 16 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ


Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вилоят фаоллари ҳамда таълим соҳаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вазир ўринбосари У.Шарифходжаев сўнгги йилларда Навоий вилоятида халқ таълими соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар хусусида атрофлича тўхталиб, эришилган ютуқлар хусусида илиқ фикрлар билдирди.
Айниқса, бу борада шахсан вилоят ҳокимининг саъий-ҳаракати ва ташаббуслари алоҳида эканлигини эътироф этди Кобул Турсуновга Ўзбекистон Рспубликаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишонини тантанали топширди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сўнгги 4 йилга яқин вақт давомида Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нурбек Улуғбердиев бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди. Шунингдек, собиқ раҳбарга тизимдаги самарали фаолияти учун Халқ таълими вазирлигининг ташаккурномаси топширилди.
Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига Марат Шамуратов тайинланганлиги эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, М.Шамуратов бугунга қадар Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозмида ишлаб келаётган эди.
Кўрилганлар сони: 483 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus