вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Халқ фаровонлиги йўлидаги лойиҳалар ижроси Президент назоратида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятида бўлди.

 Навоий вилояти ўзининг меҳнаткаш хал­қи, ерости ва ерусти бойликлари, улкан иқтисо­дий салоҳияти билан мам­лакати­мизда ало­ҳида ўринга эга. Вилоят­да кончилик, метал­лургия, кимё, энер­гетика, қурилиш мате­риал­лари, озиқ-овқат саноа­ти изчил ривож­ланган.

 Бугун вилоятда йирик саноат корхона­лари фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлур­гия комбинати, "Навоийазот", "Қизилқумце­мент", "Навоий иссиқлик электр станцияси" акция­дорлик жамият­лари ва "Электркимё­заводи" қўшма корхонаси шулар жумласи­дандир.

 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил 28 март куни вилоятга ташриф бую­риб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни­га доир ишлар билан танишган эди. Орадан ўтган бир йил давомида вилоятда улкан ишлар амалга оширилди. Ижро жараёни дав­лат раҳбарининг шах­сий назоратида. Президентимизнинг бу сафарги ташрифи ҳам ана шу мақсад­ларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Давлат раҳбари дастлаб Кармана тума­ни­даги "Karmana golden eggs" масъу­лияти чекланган жамиятида бўлди. Уни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ўтган йил март ойида Президентга тақдим қилинган эди. Орадан ўтган вақт давомида бирин­чи босқичдаги ишлар бошланди. 90 кун­да товуқ етишти­риш­га мўлжалланган пар­рандачилик ком­плек­сида эллик иш ўрни яратилди. Маж­муада жўжа уч ой даво­мида парвариш­ланиб, тухум бера­диган товуқ ҳолида сотув­га чиқарилади.

Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа та­шаббускорлари билан келажак режа­ла­ри ҳақида суҳбатлашди. Маълум қи­лин­гани­дек, 2019 йилда инкубация, тухум етиш­тириш комплексларини ишга туши­риш мўлжаллан­ган. Олинадиган маҳсу­лот­нинг 30 фоизи экспортга чиқарилади, яна 100 кишининг бандлиги таъминла­нади.

— Паррандачилик бўйича тизим яра­тилиб­ди, — деди Президент. — Энди бу ерда тухум етиштириш ва уни экспортга чиқа­риш­ни йўлга қўйиш лозим.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида "Навоий" эркин иқтисодий зонасида истиқ­болдаги режалар тақдимоти бўлиб ўтди. Маълум­ки, 2010-2016 йилларда иқтисодий зонада 22 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 904 иш ўрни яратил­ган. Тақдим қилинган режага кўра, 2017-2019 йилларда 32 та лойиҳа амал­га оши­рилиб, 1659 та иш ўрни яратилади. Бунда электротехника, фарма­цевтика ва тиббий буюмлар, маши­насозлик ва автомо­бил­созлик, қурилиш материал­лари, кимё ва нефть кимёси маҳ­сулотлари ишлаб чи­қа­­риш кўзда тутилган.

Лойиҳаларда мармар ва гранит тошлар, композит тош маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш режаси ҳам ўрин олган. Тош карьер­ларидан мармар қазиб олиш, қайта иш­лаш, композит ва архитектура қурилма­лари яратиш ишла­ри бажарилади.

Давлат раҳбарига тақдим қилинган яна бир режа бўйича 2018-2019 йилларда умумий қиймати 84,5 миллион АҚШ дол­ларига тенг бўлган алюмин профиллар, ак­сессуар ва бут­ловчи қисмлар ишлаб чи­қарувчи 4 та лойиҳа амалга оширилади.

— Навоий вилоятида иқтисодий лойиҳа­лар­ни амалга ошириш учун барча имко­ниятлар мавжуд, — деди Президент. — Бу имконият­лар­дан унумли фойда­ла­ниш учун ташаббус­кор тадбиркорларни топиш ке­рак. Бунинг учун яқин вақтда вилоятда бизнес-форум ташкил қилиш лозим. Унга чет эллик инвес­тор­ларни ҳам жалб қилиш мақсадга муво­фиқ бўла­ди. Ана шунда Навоийга энг сара инвес­торлар келади.

Вилоятда шиша маҳсулотлари ишлаб чи­қа­риш лойиҳаси Зарафшон шаҳри ҳу­дуди­да амалга оширилади. 350 кишининг банд­лиги таъминланадиган корхонада силлиқ лист ойна, шиша идишлар ишлаб чиқа­рилади.

Президентга замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, паррандачилик, балиқчи­лик­ни ривожлантириш бўйича амалга ошири­ладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Балиқчиликка оид режа давлат раҳба­ри­га манзур бўлди. Унда Кармана тума­нидаги хона­донларда кичик сув ҳавза­лари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиш­тириш мўлжалланган. Лойиҳага кў­ра, икки сотих ерда интенсив усулда балиқ етиш­тирилади. Давлат раҳбарига етиш­тири­ладиган балиқ турлари, озуқа­си, даромад­лар ҳақида маълумот берилди.

— Балиқ парҳез маҳсулот ҳисобланади, гўшт ўрнини босади. Шундай экан, бу тар­­моқ­ни ривожлантиришга катта эъти­бор бе­риш зарур, — деди Президент. — Хона­дон­ларда етиштирилган балиқ аҳо­лига фақат қўшимча даромад манбаи эмас. У соғлиқ учун ҳам фойдалидир.

Маълум қилинганидек, Навоий вилояти­даги "Тўдакўл" сув ҳавзасида очилади­ган балиқчилик мажмуасига 1200 гектар ер ажратилади. Эронлик инвесторлар томони­дан амалга оширилаётган лойиҳа йилига 5000 тонна балиқ, 4000 тонна қайта ишлан­ган балиқ маҳсулотлари (балиқ филеси, фарши, дудланган балиқ) тайёрлашни кўзда тутади.

Мамлакатимиз иқлим шароитига мос, тоғ ва тоғолди ҳудудларда етиштирила­диган писта меваси хуштаъмлиги билан алоҳида ажралиб туради. Олимлар фик­рича, писта дарахти минг йилгача ҳосил беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий ви­лоя­тига ташрифи доирасида Нурота тума­ни­да 10 минг гектар лалми ерда таш­кил эти­ла­­ди­ган интенсив писта план­та­ция­лари ло­йи­­ҳа­си билан танишди. Дав­ла­тимиз раҳба­рига унинг афзал­ликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Қиймати 21 миллиард сўм­лик ушбу лойи­ҳа­нинг амалга оширили­ши натижасида 850 киши доимий иш билан таъминланади.

Маълумки, бизда мавжуд технологиялар асо­сида экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан 200-300 грамм ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни та­комиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни кўчатхонада ўсти­рилган ниҳолга иккинчи йил навдор писта­лар­дан олинган куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш мум­кин. Ушбу технологияда экилган писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Унинг бир тупидан 1,5-2 килограмм писта олиш мумкин.

— Қишлоқ хўжалигига илмий ёндашмай қўйганимиз боис кўплаб экинлардан кутил­ган даражада ҳосил ололмаяпмиз, — деди Президент. — Бундан буён соҳага илм-фан ютуқ­ларини кенг жорий этиш, экинни экиш­дан бошлаб уни йиғиб-териб олишгача олимлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш керак. Ҳосилдорлик қанча юқори, экспортбоп бўлса, деҳқон бойийди. Бизнинг асосий мақ­садимиз ҳам шу.

Писта плантациялари 2018-2021 йиллар да­вомида барпо этилади.

Давлатимиз раҳбарига Тошкент кимё техно­логиялари илмий-тадқиқот институти олим­ла­ри ишлаб чиққан гидрогель моддаси ҳа­қида ҳам маълумот берилди. Ушбу модда ўсимлик ўсиши ва ривожланишини жадал­лаштиришга хизмат қилади. Гидрогель ёмғир сувини ва ўсимликка берилган ўғит­ни сақ­лайди. Сувни 50 фоизгача тежашга ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий ви­лоятида чўл ўрмончилигини ривожланти­риш илмий марказини ташкил этиш, Хатир­чи ту­манида боғ ва замонавий иссиқхона барпо этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, Нав­баҳор туманида томчилатиб суғориш усулида бодом ва писта плантациялари очиш, қора­кўлчилик, тивит жунли эчкиларни кўпай­ти­риш, 2018-2019 йилларда вилоятда озиқ-ов­қат таъминотини равнақ топтириш ва қатор бошқа йўналишларга оид истиқбол­ли ло­йиҳалар билан танишди. Уларни ўз вақтида сифатли бажариш юзасидан топ­ши­риқ ва кўр­сатмалар берди.

Давлат раҳбари Навоийга ташрифи да­вомида вилоятнинг энг олис ҳудудларидан бири — Томди туманида ҳам бўлди. Туман­даги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби­да Навоий вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар билан танишди.

Президентга дастлаб Томди, Учқудуқ, Ко­ни­мех туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Вилоятнинг ушбу чекка туманлари ва Зарафшон шаҳрида саноат, халқ истеъмоли моллари, қишлоқ хў­жалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хиз­мат кўрсатиш тармоқларида амалга оши­ри­ладиган лойиҳалар аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.

Хусусан, Учқудуқ тумани жунни қайта иш­лаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга их­тисослаштирилади. Шунингдек, "Учқудуқ текс­тиль" МЧЖ томонидан жорий йилда тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қў­йилади. Натижада 320 киши иш билан таъминланади.

"Қизилқум марвариди" корхонаси томони­дан гидропоника усулида иссиқхона барпо этилади. Зарафшон шаҳрида йилига 4,5 минг тонна арматура, 10 миллион квадрат метр ойна, 250 миллион дона шиша идиш иш­лаб чиқариш, қарийб 2 минг бошга мўл­жал­ланган қорамолчилик комплекси, сиғими 500 ва 200 тонна бўлган музлаткичли омборхо­налар барпо этиш, 100 минг бошдан зиёд парранда боқиш, балиқчилик хўжалиги, иссиқ­хоналар ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Томди, Конимех туманларида ҳам шу каби истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этила­ди. Натижада икки йил ичида 4 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Маълумот­ларга кўра, Конимех туманида катта йўл бўйида ташкил этилган туячилик мажмуасига ўтган йили 61 давлатдан 3 минг сайёҳ келган. Бу ердаги шароитлар талабга жавоб бермас эди. Тармоқнинг самарадорлигини эъти­бор­га олиб, бу ерда минг бош туя ва 500 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чор­вачилик комплекси барпо этиш режалашти­риляпти. Умумий қиймати 15,7 миллиард сўм бўлган ушбу замонавий чорвачилик мажмуа­си учун хориждан наслли эчкилар сотиб олинади. Бу ерда йилига минг тонна туя, 300 тонна эчки сути қайта ишланади. Бу жой нафақат туя ва эчкичилик мажмуаси, балки йилига 10 минг сайёҳни қабул қиладиган за­монавий экотуризм марказига айланади.

Шу ўринда туя сутининг шифобахш хусу­сияти ҳақида тўхталиш жоиз. Унинг тарки­би­да А, В1, В2, С ва D витаминлари сигир сутига қараганда 3 баробар кўп. Кальций, калий, магний, темир, мис, марганец, рух, фосфор каби микроэлементларга бой. Бун­дан ташқари, туя сутида эластин, лано­лин, лактоферрин каби фойдали моддалар мав­жуд. У қандли диабет, камқонлик, гепа­тит, нафас ва ошқозон-ичак йўллари, буйрак, юрак, асаб касалликларига даво бўлиб, им­мун тизимини мустаҳкамлайди.

Бу ерга келган сайёҳлар ана шу шифобахш сутдан татиб кўриши, чўл бўйлаб туя ва квад­роциклларда сайр қилиши мумкин бўлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга мажмуани Мустақиллик байрамигача қуриб битказиш ва сайёҳларга зарур шароит яратиш юзаси­дан топшириқлар берди.

Томди туманидаги Навоий кон-металлур­гия комбинатига қарашли 4 минг бош қўй бо­қишга мўлжалланган чорвачилик комплек­си ҳам шундай истиқболли лойиҳалардан бўлиб, вилоятда қоракўлчиликни ривожлан­тириш ва янги иш ўринлари яратишга хиз­мат қилади.

Ижтимоий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтка­зилди. Хусусан, Томди туманида "Шодлик" меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун болалар шаҳарчаси қурилади. Майдони 4,3 гектар бўлган шаҳарчада болалар учун барча қулайлик яратилади. Қурилиш ишлари март ойида бошланиб, йил охиригача якунланади.

Зарафшон шаҳрида фавворалар хиёбони барпо этиш, Учқудуқ туманидаги "Кончи" са­наторийсини таъмирлаш ва жиҳозлаш ло­йи­ҳалари шаҳарлар ободлиги ва аҳоли са­ло­­мат­лигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Президент Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарла­ри­даги кўп қаватли уй-жой фондини таъ­мирлаш ишлари билан танишди.

— Олисда жойлашган бу шаҳарлар аҳолиси яхши яшашга ҳақли, — деди давлат раҳ­бари. — Ўтган йили 150 уй таъмирлаб бе­рил­­ган эди, 2018-2019 йилларда қолган 723 турар жойнинг томидан ертўласигача мукам­мал таъмирдан чиқарилади.

Айни пайтда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар қазиб олишни кўпайтириш, "Аумин­зо-Амантой" конини ўзлаштириш, Мурунтов конини ўзлаштиришнинг 5-босқичи, Томди туманидаги 2-гидрометаллургия заводи қувватларини кенгайтириш каби лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Давлат раҳбари барча лойиҳаларни ўз вақ­тида ва сифатли амалга ошириш, маҳсу­лот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бў­йича зарур кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев шу ерда Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, ёш­лар, тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Суҳбатда мамлакатимизда амалга оширила­ётган ислоҳотлар, яратилаётган улкан имко­ниятлар, ён қўшниларимиз билан дўстона ало­қалар фаоллашаётгани, одамларни иш билан таъминлаш, энг чекка Томди туманида сув ман­баларини топиш ҳисобига аҳоли фа­ровонлигини ошириш, ёшлар таълим-тар­бия­­си каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Шу куни Хатирчи тумани ҳокимлигида ви­лоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят иқтисодиётини юксалти­риш, одамлар турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратишга эътиборни кучайтириш, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳа­ларда бошланган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аёллар ўртасида жиноятчиликни камайтириш каби қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Президент одамларнинг муаммо ва таклифларини эшитиб, мутасад­ди­ларга уларни қисқа фурсатларда барта­раф этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев­нинг Навоий вилоятига ташрифи якунига етди. Сафар асносида алоҳида таъкидлан­ганидек, истиқболли лойиҳалар, берилган топшириқлар ижроси давлат раҳбарининг доимий назоратида бўлади.

(ЎзА)

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus