Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Халқ қабулхоналари — нажот маскани


Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 8 декабрдаги "Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони халқ билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган муҳим ҳужжат сифатида қабул қилинди. Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маркази ва туман, шаҳарларда Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

— Халқнинг ичига кириб бориш, муам­мо­­ларини, таклифларини эшитиш мақ­са­ди­да ташкил этилган Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президентининг Халқ қабулхонаси Учқудуқ туманида жорий йилнинг 6 мартида фаолият бошлади, — дейди қабулхона му­ди­­ри Севгиддин Амонов. — Халқ билан му­ло­қот қилишда катта ҳаёт мактабини ўта­ган, тажрибага эга тўрт нафар мутахассис фао­­лият юритмоқда. Фуқароларни қабул қилиш учун барча қулайлик ва шароитлар яра­­тилган. Замон талабларига жавоб бе­радиган кутиш зали, оналар ва болалар, тиб­­­биёт хонаси мурожаат қилувчилар хиз­ма­тида. Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига бизга маҳаллий аҳолидан 1209 та ариза ва шикоят келиб тушган. Мурожаатларнинг асо­сий қисми ишга жойлаштириш, соғ­лиқ­ни сақлаш, банк кредитлари олиш, уй-жой ком­мунал, транспорт хизмат­лари,  жойлар­даги давлат ор­ган­­лари фао­лия­тига таал­луқ­ли ма­салалардан ибо­рат. Масала­лар им­коният да­ражасида жойида ҳал қи­линиб, фу­қаролар билан тушунтириш иш­ла­ри олиб борилаётир.

Учқудуқ саноат касб-ҳунар коллежи би­ти­рувчиси Елена Абдуллаева уч томонлама шартнома тузилган бўлишига қарамай НКМКнинг Шимолий кон бошқармаси кадр­­­лар бўлимига бир неча марта муро­жаат қилган. Лекин унинг шартнома шарт­ларини бажарилиши тўғрисидаги талаби эътиборсиз қолдирилган. Халқ қабулхона­си­нинг аралашуви билан Е. Абдуллаева­нинг масаласи ижобий ечим топди.

— Ёшга доир пенсияга чиқаётганимда ме­нинг 14 йиллик меҳнат стажимни инобатга олишмади. Натижада пенсиям миқдори 200 минг сўм атрофида чиқди. Иш ста­жим­ни тиклаш учун ваколатли идораларга қил­ган мурожаатларим жавобсиз қолаверди. Уч­қудуқда давлатимиз раҳбарининг қа­бул­хонаси очилганлигини эшитиб, умид би­лан бордим, тинглашди. Масалам ижобий ҳал этилди, иш стажим тикланди, ҳозир 600 минг сўм атрофида пенсия олаяпман, — дей­­ди фуқаро Нагиба Алибаева.

Халқ қабулхоналарининг очилиши фуқа­ро­ларнинг ариза ва муаммоларга ечим топиш, камчиликларни бартараф этишда ишонч­ли восита сифатида хизмат қил­моқ­да ва бу ўз самарасини бераётир.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2965 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus