Бугун: 25 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > GM Uzbekistan: энди автомобиллар етказиб бериш кетма-кетлигини онлайн кузатиб бориш мумкин


GM Uzbekistan компанияси янги тизимни ишга туширди. Эндиликда электрон мурожаатларни рўйхатга олиш тизими ишламоқда, у реал вақт режимида етказиб бериладиган маҳсулотлар кетма-кетлигини кузатиб бориш имконини беради. Бу автомобиллар сотувида шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Сиз мурожаат ҳолатини қуйидаги ҳавола бўйича ўтиб, билиб олишингиз мумкин. "Электрон аризани рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш лозим. Автосалон ходими электрон мурожаатни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, қўшимча мукофотлашни талаб қилса ёки бошқа қонунбузарлик ҳолатлари рўй берса, +99871 147 14-14 ягона ишонч телефонига дарҳол мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дея таъкидланади GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги хабарида.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 2210 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus