Бугун: 24 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Fолиб оилалар

Fолиб оилалар

28.07.2017 16:50:16


"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар томонидан анъанавий тарзда ўтказила­ётган "Соғлом оила" шиори остидаги "Отам, онам ва мен — спортчи оила" спорт мусобақаларининг жорий йилдаги вилоят босқичи Навоий олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ғолиб бўл­ган оилалар вакиллари қатна­шиш­ди. Беллашув иштирокчи­лари "Тўсиқлар оша", "Ким чаққон ва мерган", "Арқон тортиш", "Ким эпчил" каби қатор шартларда куч синашдилар.

Мусобақа якунида Кармана ту­манидан ташриф буюрган оила аъзолари энг кўп балл тўплаб, ғо­либликни қўлга киритишди. На­воий шаҳри вакиллари улардан бироз ортда қолишди. Учинчи ўрин эса конимехлик спортчилар оиласига насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ташкилот­чилар томонидан эсдалик совға­лари билан тақдирланди.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2775 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus