вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Фаол ташаббускорлар баҳси


Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбе­кистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кў­рик-танло­вининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда иш­лаб чиқариш, хизмат кўр­сатиш каби соҳа­ларда фаолият юри­та­ётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳия­ти­ни янада мустаҳ­кам­лаш­га, ҳудуд­ларни ижтимоий-иқти­со­дий ривож­лан­тиришга муносиб ҳисса қўша­ётган 47 нафар тадбиркор, фер­мер ва ҳунарманд қатнашди.

Бугун воҳамизда минглаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётир. Улар томонидан истиқболли лойиҳа­лар амалга оширилаётгани янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш имконини бермоқда. Жорий йилнинг шу дав­ригача 16 минг нафарга яқин ишби­лармонларга тижорат банк­лари томонидан 1 триллион сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.

Танлов доирасида иштирокчилар маҳ­сулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Иқтисодиёт ва саноатнинг тур­ли йўналишлари учун мўлжалланган хил­ма-хил товар ва буюмлар, миллий ҳунармандчи­ли­гимизнинг бой мероси хориж­никидан асло қолишмаслиги би­лан алоҳида эътирофга лойиқ. Бу ер­да мева-саб­завот ва қишлоқ хўжалиги маҳ­су­лотлари, маиший жиҳозлар, ме­бель, тўқимачилик ҳамда қўли гул ус­та­лар то­монидан тайёрланган маҳсу­лот­лар на­мо­йиш этилди.

Хатирчилик тадбиркор Рустам Ма­ме­дов жорий йилнинг август ойида ўз фао­лиятини бошлади. Унинг "Hydro mi­ne­ral" масъулияти чек­ланган жа­миятида 160 метр чу­қурликдан чи­қаётган ши­фо­бахш булоқ суви бе­жирим идишларда қадоқланмоқда.

— Бу сувнинг таркибида инсон ор­га­­низми учун кўп­лаб фойдали эле­мент­­лар бор, — дейди Р. Ма­медов. — У сув ош­қозон-ичак, диабет ҳамда жи­гар ка­салликларининг енгил тур­ларини да­во­лашда асқотади. Прези­дентимиз раҳ­барлигида кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорликни ри­вож­лантиришга қа­ратилаётган ало­ҳида эътибордан фой­да­ланиб, фао­лия­ти­мизни йўлга қўйдик. Та­биий бу­лоқ су­вини қадоқлаб, ички бо­зорга ет­казиб бермоқдамиз. Тижо­рат бан­кидан олин­ган 650 миллион сўм кре­дит маб­лағи эвазига хо­риждан за­мо­навий даст­гоҳлар келтириб ўрна­тил­ди. 8 нафар ишчи меҳнат қилаёт­­ган кор­хонамизда кунига 4 минг дона булоқ суви қадоқланмоқда. Ке­­ла­жак­да маҳ­су­ло­тимизни экспорт қилиш­ни ҳам ре­жа­лаштирганмиз.

Эътиборлиси, кўрик-танловда ўз ўр­ни­га эга бўл­ган тажрибали иш­би­лар­мон­лар билан бирга, инти­лувчан ва ташаббускор ёшлар сафи ҳам кен­га­йиб бормоқда. Улардан бири "Umid Na­voiy" хусусий корхо­на­си раҳбари Умид Пардаевдир.

— Корхонамизда 2 хил хўжалик со­вуни ва кир ювиш воситалари иш­лаб чи­қа­ри­лаётир, — дейди У. Пар­даев. — Айни пайтда бу ерда 3 на­фар иш­­чи меҳ­нат қилмоқда. Ушбу тан­ловда илк бор қатнашиб, Навоий ша­ҳар босқичида "Йилнинг энг ёш тад­биркори" деб то­пил­дим. Мана шун­дай на­тижани қўлга кирит­ганим­дан руҳланиб, фао­лия­тимни янада кен­гай­­тириш, янги иш ўринлари яра­­­­тиш­­­ни мақсад қилдим.

Ҳунармандларнинг ранг-баранг иш­лари тан­ловга келганларнинг алоҳида эъти­борини тортди. Халқ усталари то­монидан ишланган ноёб буюм­ларни кў­риб, уларнинг бадиий маҳоратига қо­йил қо­ласиз. Бу ерда шарқ миниа­тю­­ра­си, ёғоч­дан ясалган каравот ва сан­диқлар, сопол буюм­лар, заргарлик бе­заклари ҳам­да бошқа кўплаб турли маҳ­­сулот­лар­ни кўриш мумкин.

— Ҳунармандларимизнинг эркин фао­­лият юритиши, салоҳиятини на­мо­­йиш қилиши учун барча шароит яра­­тилган, — дей­ди "Ҳунар­манд" уюш­­маси На­воий вилоят бошқар­маси бошлиғи Ж. Жу­маев. — Жо­рий йил­нинг шу дав­ри­гача 431 нафар уюш­ма аъзосига 11 мил­лиард сўмдан зиёд имтиёзли кре­дит маблағ­лари ажра­тилди. Айни пайт­да ҳунар­манд­чи­ликни ривож­лан­ти­­риш ҳисобидан амалга оши­рила­диган лойиҳаларнинг манзилли дас­тури асо­­­сида бир қатор ишлар олиб бо­рил­моқда. На­тижада 1 минг 689 на­­­фар фу­қа­ронинг банд­лиги таъ­мин­­ланди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари кор­хо­­на­­ларда янги иш ўринлари яратиш, ин­но­­ва­цион лойиҳаларни амалга оши­­­риш, экспортбоп ва импорт ўр­нини босадиган маҳ­су­­лотлар ишлаб чи­қа­ра­ёт­ган тад­бир­­корлар фао­лия­тига ало­ҳи­да эъти­бор қаратди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-са­ноат па­­латаси раиси ўрин­босари Ж. Ўро­қов ва вилоят ҳо­кими Қ. Тур­сунов сўзга чи­қиб, юрти­мизда ки­чик биз­нес ва­кил­ларини қўллаб-қувват­лаш бо­расида амал­­га оширилаёт­ган иш­лар натижа­си­да тадбиркор­лар сони кун­дан-кунга кў­паяёт­ган­лиги, фермерлар фақат деҳ­қон­чилик билан эмас, балки ўз­лари етиш­тираёт­ган маҳсулот­лар­ни қайта иш­ла­ёт­гани, миллий ҳунар­манд­чилик йил­­дан-йил­га ривожланиб бо­ра­ётганини таъ­кид­­лашди.

Танлов ғолиб ва совриндор­лари­ни тақ­дирлаш маросими санъат ус­та­лари ҳамда ёш ижро­чиларнинг кон­церти би­лан бошланди. Якуний нати­жаларга кўра, саноат йўналишида "Tosh­rabot textile" масъулияти чек­ланган жамияти раҳбари Феруз Му­ро­дов, хизмат кўр­сатиш соҳасида "Қи­­зилқум бахт ба­рака" МЧЖга қа­рашли "Grand М" меҳ­монхонаси раҳ­бари Илҳом Насрид­ди­нов "Йилнинг энг яхши тадбиркори" деб эълон қи­линди.

— Тўрт юлдузли меҳмонхонамиз 2011 йилда ташкил топган, — дейди И. Нас­рид­динов. — Биз асосан ви­лояти­миз­да фаолият юритаётган чет эл фуқа­ро­ларига хизмат кўрсатамиз. Муас­са­­са­миз халқаро талабларга тўла жавоб бе­ради. Барча хоналар жаҳон стандарт­лари асосида жи­ҳозланган. Шу вақт­гача 2 минг нафардан ортиқ сайёҳ­­лар­ни қабул қилдик.

Қизилтепа туманидаги "Наргиз диёр" фер­мер хўжалик раҳбари Дил­шод Раҳ­монов "Йилнинг энг яхши фер­мери", нуроталик Гулмеҳра Исло­мова "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" но­минациясида ғо­либ бўлишди.

— 22 йилдан буён каштачилик билан шу­ғул­ланаман, — дейди Г. Исло­мова. — Унинг сир-ас­рорларини онам­­­дан ўр­ган­­ганман. Миллий ҳу­нарманд­чилик анъ­­­аналарини ас­раб-авайлаш ва бойи­тишга ҳисса қў­шиб, шогирд­ларимга ма­­ҳорат сир­ла­ри­ни ўрга­та­ёт­ганимдан хур­санд­ман.

Кармана туманидаги "Экспорт пласт продукт" МЧЖ раҳбари Одил Саи­­дов "Йил­нинг энг яхши ёш тад­бир­­кори" деб топилди.

— Ташкил топганига 3 йил бўлган жа­­миятимизда 7 нафар ишчи хизмат қи­лади, — дейди О. Саи­дов. — Жо­рий йилда Ҳазора қишлоғидан 60 гектар ер олиб, қалампир, кунга­бо­­қар ва соя ўсим­­­лигини экдик. Бел­ги­ланган агро­техник тад­бирларни сифатли амалга ошириш учун тех­ни­ка­ларимиз етарли. Бундан таш­қари, "Талқоқ" МФЙ­­да ин­тен­сив ҳовуз таш­кил этиб, икки тур­да­­­ги балиқ пар­ва­­риш қиляпмиз.

Fолиб ва совриндорлар ташкилот­чи­ларнинг қим­матбаҳо совғалари ва дип­лом билан тақдир­лан­ди. Таъкид­лаш жоиз­ки, анъанавий тарзда ўт­казиб келинаётган "Ташаббус" кўрик-тан­ло­ви­да қат­нашиш истагида бўлган тад­биркор, фермер ва ҳу­­нармандлар сони йилдан-йилга ортиб бор­моқда. Бу эса мазкур нуфузли тадбирнинг аҳа­мия­­ти ва кўлами кенгаяётганидан далолат беради.

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus