Бугун: 25 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ёзнинг қайноқ кунларида учқудуқликлар учун сунъий сув ҳавзаси


Учқудуқ туманида сунъий сув ҳавзаси қурилиш ишлари якунига етказилди. Унга “Олтин кўл” номи берилди.

Сув хавзаси мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари “SPETSPROMPROEKT” МЧЖ лойиҳалаш ташкилоти томонидан амалга оширилган.

Қурилиш ишлари “Зарафшон қурилиш бошқармаси” томонидан бажарилди. 

Лойиҳа 10 гектар ер майдонида амалга оширилган бўлиб, шундан, 5 гектар ободонлаштириш майдонини ҳамда 5 гектар захира сув хавзасини (102433 м3) ташкил этган.

- Қизилқум бағридаги Учқудуқ туманида фойдаланишга топширилган ушбу кўлда оилам билан ташриф буюрдим. Бизнинг туманда ҳар доим ҳарорат юқори. Бу эса бизга берилган эътибор ва ғамхўрлик деб биламан. Аҳоли дам олиши учун қулай шароитга эга яна бир маскан кўпайди. Биз бундан жуда ҳам хурсандмиз дейди,- туман ёшларидан бири Феруз Солиев.

Қурилиш-бунёдкорлик ишларига 11,6 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар сарфланди.

Кўрилганлар сони: 98 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus