Бугун: 17 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Эътибордан шодон кўнгиллар


Мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аслида ҳам, тинчлик ва осудалик ҳукм сураётган элга тўйлар, яхши кунлар ярашади. Бағрикенг ва меҳмондўст халқимиз томонидан тўйлар қилиш, элга ош бериш, саховат тадбирлари ўтказиш ҳамиша азалий қадрият сифатида эъзозланиб келинаяпти.

Айниқса, “Суннат тўйи” ҳам халқимизга хос бўлган, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган қадриятлардан биридир. Фарзандини камолини кўриш, бахтли кунларининг шоҳиди бўлиш, ватанимизга садоқатли инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг энг катта орзусидир.

Шу кунларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Республикамиз бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун ташкил этилаётган “Суннат тўйи” маросимлари жажжи кўнгилларга қувонч ва шодлик улашмоқда.

Куни кеча Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Қизилтепа туманидаги “Аср” тўйхонасида ўтказилган ҳудуддаги 23 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг “Суннат тўйи” ҳам халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, саховатнинг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.

 “Президент эътибори - мурувват тадбирларида” шиори остида ўтказилган “Суннат тўйи” маросимига тўй болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла-куй, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар эса тўй болаларга катта қувонч улашди.

— Мазкур хайрия тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад олис қишлоқ ва овулларда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш ва турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгандир. Шу кунларда вилоятимиз бўйича 172 нафар болажонларнинг суннат тўйларини ўтказиш режалаштирилган, — дейди вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Назира Тоғаева.

Тантанада сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Солиев, Қизилтепа тумани ҳокими Ш. Набиев Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мустақил юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, пировардида одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассамлигини алоҳида таъкидлашди.

Зеро, инсон қадр-қиммати юксалган, манфаатлари барча нарсадан устун саналган мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш энг устувор масалалардан бири сифатида ҳамиша диққат-эътиборда бўлиб келмоқда. Бу тадбирлар ҳам Давлатимиз раҳбарининг халқимизга, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодга бўлган юксак эътиборидир.

— Бугун биз оналар учун унутилмас кун бўлди. Эзгулик ва саховатпешалик миллатимизга хос бўлган қадрият. Уч нафар ўғлим бор. Бугун кенжа ўғлим Дониёрнинг суннат тўйи Давлатимиз томонидан катта тантана қилиб ўтказилиб берилгани мени ва яқинларимни беҳад қувонтириб юборди. Биз бундай эътибордан жуда мамнунмиз. Келажакда фарзандимиз унинг камоли учун қайғураётган шу она ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб хизмат қилади, албатта,— дейди Қизилтепа туманидаги “Ванғози” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шоҳида Адизова.

Тўй болаларга вилоят ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг совғалари, турли мавзулардаги китоблар тўплами ҳамда Халқ банки туман бўлимида улар номига очилган ҳисобрақамига 1 миллион сўмдан пул маблағлари ўтказилган жамғарма омонат дафтарчаси тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 3158 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus