Бугун: 24 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Эътибордан мамнун чеҳралар


   Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудларидаги қишлоқ врачлик пунктларига Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Президент совғаси сифатида 15 дона УАЗ русумли тез ёрдам автомашиналари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, аҳолининг мазкур соҳадан рози қилиш йўлидаги саъйи-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтишди.

  Президентимизнинг жорий йилнинг 2 март куни вилоятга қилган ташрифи чоғида Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Венера Сибаева томонидан олис чўл ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларини замонавий тез ёрдам автомашиналари билан таъминлаш таклифини илгари сурилган эди. Орадан қисқа вақт ўтиб, бугун мазкур ҳудудлар аҳолиси энг замонавий тез ёрдам автомашиналари билан таъминланди.

  — Бир оддий қишлоқ аёлининг мурожаати муҳтарам Юртбошимиз томонидан инобатга олингани нафақат мени, балки бутун навоийликларни қувонтириб юборди. Олис чўл ҳудудларидаги аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган бу тез ёрдам машиналари ҳудуд аҳлининг саломатлигини мустаҳкамлашда беминнат хизмат кўрсатади. Биз бу эътибор учун Президентимиздан чексиз миннатдормиз, — дейди Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Венера Сибаева.

  Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus