вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ёш курашчилар баҳси


Навоий шаҳридаги якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасида кураш бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.

  Уюшмаган ёшлар ўртасида курашнинг оммавийлигини ошириш, жиноят­чилик­нинг олдини олиш, соғлом турмуш тар­зи­ни тарғиб қилиш каби мақсад­ларда ташкил этилган мазкур мусобақада 230 нафар ёш курашчи қатнашди.

  Натижаларга кўра, умумжамоа ҳисо­бида 1-ўрин майдон эгаларига насиб этди. 2-ўрин­ни Навоий ихтисослаш­ти­рилган олим­­пия захиралари мактаб-интернати эгаллаган бўлса, 3-ўринни Нав­­баҳор ту­мани ёшлари қўлга киритиш­ди. Fолиб­лар медаль, диплом ва қиммат­баҳо совға­лар билан тақдирландилар.

  Мусобақанинг биринчи ўрин соҳиб­лари Нукус шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ч. ЭРГАШЕВ,

мактаб йўриқчи-услубчиси.

Кўрилганлар сони: 50 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus