Бугун: 25 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ёш истеъдодлар камоли


Президентимиз томонидан маданият, санъат соҳасини юксалтириш, жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларига керакли шароитларни яратиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман маданият ва дам олиш маркази биноси ҳам янгиланиб, қулай шароитлар яратилмоқда.

Марказда учта жа­моа, еттита тў­гарак мавжуд. "Гули" ашу­ла ва рақс халқ ан­самб­ли, "Кар­мана юл­­­­­дузлари" фольк­лор эт­нографик халқ ансамбли, "Fун­­­ча" на­мунали болалар жамоа­си, "Ниҳол" рақс тўга­ра­­ги ва бош­­­­­қалар шулар жум­­­­­ласига киради. Марка­зи­мизда иқти­дор­ли, истеъдодли ёшлар кўпчиликни таш­­кил қилади. Жумладан, 2015 йили "Миллий рақс иж­рочилари" Республика кўрик-танловининг якуний бос­қичида "Ниҳол" рақс тўга­раги қат­­наш­чиси Динара Асадул­лаева 3-ўринни эгаллади. Яна ўша йил­да Қорақалпоғистон Рес­публикасида бўлиб ўтган "На­фосат бўстоним маним" Рес­публика кўрик-фестива­ли­да "Гули" ан­самбли қатнаш­чи­лари Улуғбек ва Ҳамза Саи­довлар 2-ўринни, рақс йўна­ли­ши бў­йича Навоий маданият ва санъ­ат коллежи ўқувчиси Дур­дона Зокирова 3-ўринни қўлга киритди. Ўтган йили "Ниҳол" дав­лат мукофотининг вилоят са­ралаш босқичида Д. Зоки­рова фаол иштирок этиб, Рес­публика босқичида қатна­шиш имконига эга бўлди. Дур­дона сентябрда Хоразмда бў­либ ўтадиган халқаро рақс фес­ти­валига иштирок этиш учун ҳо­зирлик кўрмоқда. Унинг онаси, балетмейстер Дилфуза Имо­мова марказимизнинг маҳо­рат­ли, истеъдоди баланд устоз­ларидан саналади. У кишининг кўплаб шогирдлари вилоят, рес­публика миқёсидаги тад­бир­да фаол иштирок этиб ке­лиш­моқда.

Бундан ташқари, "Fунча" жа­моа­си ус­този, кўп йиллик таж­рибага эга Дилфуза Шодиева­нинг ҳам ютуқ­ларда муносиб ҳиссаси бор. Йигирма беш на­фар ўғил-қиздан иборат бу жа­моанинг мил­лий урф-одатла­ри­миз, анъана­ларимизни ёш авлодга куй-қў­шиқлар билан сингдириши диқ­қатга сазовор. Яқинда жа­моа "Ягонасан, му­қаддас Ватан!" Республика кў­рик-тан­ловининг вилоят босқи­чида қат­нашиб, 2-ўринни эгал­лади ва Республика босқичида иш­тирок этадиган бўлди.

Шунинг­дек, "Ниҳол" давлат мукофоти сов­риндори Шер­зод Шодиев­нинг "Анъанавий ижрочилик" тў­гарагида айни пайт­да ўттиз нафар ёш ижро сирларини ўр­ганиб келмоқда. Мар­казда "Ўзбекистон гул­лари" ансамб­ли­ни ташкил этиш учун амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ёш истеъ­дод­ларни камол топ­тириш йў­лидаги бу ишларимиз жа­дал­лик билан давом эта­веради.

Fулом РЎЗИЕВ,

туман маданият бўлими бошлиғи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2385 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus