Бугун: 10 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЭКОТУРИЗМ МАРКАЗИ БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ИККИ МИНГ НАФАРДАН ОРТИҚ МИЖОЗЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА


Конимех туманида “Конимех-Қизилқум шубат”масъулияти томонидан вилоятда экотуризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган янги ва замонавий лойиҳа асосидаги комплекс ишга тушди.
Лойиҳа ташаббускори Азамат Элмурадов томонидан умумий қиймати 12 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган мазкур экотуризм маркази бир ватқнинг ўзида икки минг нафардан ортиқ мижозларни ўз бағрига олиш имкониятига эга эканлиги билан эътиборга сазовор.
Мазкур туризм марказида ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари тайёрланади. Шунингдек, ўзига хос оролча бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижлик туристлар ўзлари истаган балиқни тутиб, пиширган ҳолда истеъмол қилишлари мумкин. Мусиқали фаввора, болалар атракционлари, қозоқ миллатига хос ўндан ортиқ ўтовлар, шифобахш туя сути, спорт майдончаси, маданий хордиқ учун амфитеатр, хуллас бу каби замонавий қулай имкониятлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиши табиий. Ҳозирда йигирма нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланди.
Туризм комлексининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими К.Турсунов, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ хорижий меҳмонлар иштирок этди.
Кўрилганлар сони: 1205 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus