Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Дунёда «тоза» энергияга тўлиқ ўтадиган илк давлат номи маълум


  Кўплаб мамлакатлар ва минтақалар «тоза» ҳамда қайта тикланувчи электр энергиясига ўтиш орқали атроф-муҳитни ифлослантирадиган одатий электр станцияларидан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Биринчидан, бу зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилишини камайтиришга ёрдам беради, иккинчидан, кўп ҳолатларда қуёш ёки шамол энергетикаси анъанавийга қараганда анча арзон тушади. Шунинг учун Шотландия расмийлари яқинда қуёш, сув ва шамолдан барча зарур электр энергиясини олиши ҳақида хабар беришди.

  Минтақа ҳукумати тоза энергетикага ўтишни, маҳаллий корхоналар ва хусусий бизнесни рағбатлантириш орқали фаол тарғиб қилди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳукумат шамол электр станцияларини қурди, уларнинг қуввати ҳозирда 500 МВт.га етади. Ҳозирги вақтда режа ишлаб чиқилмоқда, унга мувофиқ станциянинг қуввати икки баробарга кўпаяди.

  Айни пайтда минтақада ишлаб чиқарилаётган энергиянинг 60 фоизга яқини «тоза» манбалардан олинади, улардан фойдаланиш эса йил сайин арзонлашмоқда, шунинг учун 2020 йилгача бу ерда электр энергиясини олишнинг эски ва ифлос усулларидан бутунлай воз кечиш мўлжалланмоқда.

  Яқинда шотландияликларга АҚШнинг баъзи штатлари ва Хитой вилоятлари ҳам қўшилишни режалаштирмоқда. Масалан, Калифорнияда 2045 йилга қадар қуёш энергиясига тўлиқ ўтиш мўлжалланган бўлса, Атлантада буни ўн йилга олдинроқ қилиш режаси бор.

Манба:kun.uz

Кўрилганлар сони: 136 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus