28.06.2017 16:23:20
НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицейда "Оқ йўл сизга, азиз битирувчилар!" деб номланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда таълим муассасасининг 296 нафар битирувчисига диплом топширилди.
Тадбирни лицей директори Ф. Таджитдинова кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда навқирон авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда ўсиб-улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириши учун барча шароит ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Х. Бозорова, кимё фани ўқитувчиси А. Абдуллаева, инглиз тили фани ўқитувчилари К. Акобирова ва М. Шодиевларнинг услубий қўлланма, очиқ ўқув машғулот ишланмаси ва услубий тавсиялари ўқувчиларга билим беришда қўл келмоқда. Педагоглар томонидан 75 та илмий мақола чоп этилди, 116 та услубий мажмуа, кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Фан ойликлари давомида 82 та очиқ дарс ўтказилди.
Тадбирда битирувчи ёшларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бақо Саидов, Навоий шаҳар ХТМФМТТЭБ бошлиғи Р. Ҳайитова, "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Абдунабиева ва бошқалар ўз тилакларини билдиришди.
Жами мурожаатлар:213
Кўриб чиқилган:139 (65%)
Кўриб чиқилмоқда:74 (35%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а