Бугун: 23 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Дилларда Ватан мадҳи


24 август куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар спорт мажмуаси"да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳамда жойларда "Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларига кўмаклашиш мақсадида хайрия концерти  бўлиб ўтди.

   Тадбирга ви­лоя­тимиз мар­ка­зида­ги "Меҳ­ри­бон­лик уйи" тарбияланув­чи­лари, ҳу­қуқ-тартибот органларида ҳисобда ту­рувчи вояга етмаган ёш­лар, кам таъмин­ланган ва боқувчиси­ни йў­қот­ган оила фар­зандлари бе­пул жалб этилди. Шунингдек, бай­ра­мона ке­чага туман ва шаҳарлари­миз­дан санъат­се­вар йигит-қизлар, кекса отахону она­хонлар ташриф буюрди.

   Хайрия концертида Ўзбекистонда хиз­мат кўрсатган артистлар, "Ниҳол" давлат му­кофоти совриндорлари ҳам­­да эстрада хонандалари, қола­вер­са, вилоятимиз санъат­корлари ўзларининг чиқишлари би­лан йиғилганларга кўтаринки кай­фият улашди.

   — Менга концерт жуда ёқди, — дейди Навоий шаҳридаги "Меҳри­бонлик уйи" тарбияланувчиси С. Нуруллаева. — Ай­ниқса, севим­ли хонандаларим Дилноза Ис­миями­но­ва, Гули Асалхўжаева ва Илҳом Фар­­моновларнинг қўшиқларини ма­роқ би­лан тингладим. Келажакда улар син­гари халқ севган санъаткор бўлишни орзу қиламан.

   Элимизнинг  кўнглига яқин бўлган дил­рабо куй-қўшиқлар кўпчиликни рақсга чор­лади. Юзларида дорил­амон кунлар­нинг шукронаси сезилиб турган нуроний­лари­мизга эса, му­­­қаддас Ватанни, ис­тиқлолни мадҳ этувчи қўшиқлар ман­зур бўлди.

  — Байрам ҳақида эшитиб, кели­ним, невараларим билан бирга кел­дим, — дей­ди навбаҳорлик О. Сафарова. — Қа­рилик чоғини ана шундай бай­рамларда, хуш-хур­сандчиликда ўтка­зишнинг гашти ўзгача. Буларнинг бар­­часи тинчлик ту­фай­лидир. Ило­ҳим, Яратган юрти­мизни ҳа­миша қўл­лаб турсин, осуда кунлари­мизга кўз тег­масин.

  Истиқлол шукуҳи диллардан-дил­ларга кўчиб, халқимизга кўтаринки­лик ҳамда завқ-шавқ улашмоқда. Зеро, тинч юртга ана шундай бай­рам­­лар, тантаналар ярашади.

Кўрилганлар сони: 1011 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus