Бугун: 21 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Дилфузанинг ширмой нонлари


Бугун бозор чинакам рақобат майдонига айланган. Сифати юқори бўлган маҳсулотгагина талаб кучли. Чин маънода изланган, интилувчан ишбилармонлар бу майдонда куч синашишга қодир. Айниқса, қишлоқ жойида тадбиркорлик қилиб, уни ривожлантириш ўзига хос машаққат ва меҳнат талаб этади. Дилфуза Бековани бундай хавотир чўчитмади. Аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган талабини ўрганди. Ўйлаб қараса, "Сарой" маҳалласида яшаётганлар туман маркази ёки анча бу маҳсулотларни харид қилар экан. 2008 йилда таваккал қилиб, ўз маблағидан кичик цех очди. Икки нафар ишчи билан хизмат кўрсата бошлади. Аста-секин иши ривожланди, 2015 йилга келиб 70 миллион сўм кредит олди ва янги бино тиклаб, 8 та иш ўрни яратди.

— Хитой, Россиядан юқори қув­ватли замонавий техноло­гия­ларни олиб кел­дик, — дей­ди "Саккизбек истиқболи" ху­сусий корхонаси раҳбари Дил­фуза Бе­кова. — Бир кеча-кун­дузда 500 ки­ло­граммгача бўл­ган унни қайта ишлаб, ширмой кул­чалар, ёғли патир, қо­липли нон, ширин кулчалар тай­ёр­лаб, аҳо­ли эҳтиёжи учун ички бо­зор­га чиқа­рамиз. Иш икки сме­нада ташкил этилган. Шунинг­дек, бола­лар боғ­чалари, тўй­хо­на­лар­дан буюрт­малар туша­яп­ти. Сифат бор жойда талаб бор. Муҳими, аҳо­ли хиз­­мати­миз­дан, пишириқ­лари­миздан мамнун.

Шу маҳаллада яшовчи Мав­лу­да Олимова уйи ёнидаги нон цехидан пишириқлар харид қи­лар экан, у ма­ка­рон ва нон маҳсу­лот­ларининг ма­­заси, нарху на­во­си­дан хурсанд. Ха­ридор цех­даги хо­налар, печ ва суп­ра­лар тоза-озо­да, ишчилар оп­поқ халатларда, маҳ­сулот ги­гие­на қои­да­ларига амал қи­линган ҳолда тай­ёрланаёт­га­ни­ни таъ­кид­лади.

Бугун хотин-қизларимизнинг кичик биз­несга бўлган қизи­қи­ши ортиб бо­раёт­­гани ўзининг ана шундай ижобий на­­тижа­лари­ни бермоқда.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2536 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus