11.03.2020 10:17:39
Халқимиз азалдан одиллик бор жойда қут-барака, тараққиёт бўлишини, адолат ҳамиша қонун устуворлигида намоён эканини эътироф этиб келган. Ушбу жараёнда инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги мезонларини таъминлаш халқ сайлаган депутатларнинг доимий эътиборида ва амалий фаолиятида бўлиши лозим.
51-"Навбаҳор" сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўзбекистон "Адолат" СДПдан сайланган депутат Рустам Ҳайитов сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини амалий ҳал этиб келмоқда.
Учрашувлар давомида Навбаҳор тумани "Навбаҳор" МФЙда яшовчи фуқаро Гулсара Жуманазарова турмуш ўртоғи Обиджон Давлатов ҳозирги вақтда жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётганлиги, шу сабабли "Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турига алмаштириш"да депутатдан ёрдам сўради.
Депутат бошчилигида мурожаат юзасидан ўтказилган маҳалла фаоллари йиғилишида фуқаро О.Давлатовнинг "озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турига алмаштириш" масаласи маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ўртасида муҳокама этилди.
Жорий йилнинг 25 февраль куни жиноят ишлари бўйича вилоят судига депутатлик сўрови юборилди. Унда Г.Жуманазарованинг ҳомиладорлиги, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, ишсизлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги ҳамда маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари тавсияларини ҳисобга олиб, маҳбус "жамоат кафиллиги" ҳимоясига олиниши кўрсатиб ўтилган.
Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг жорий йилнинг 28 февраль куни бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаро О. Давлатов депутат кафиллиги остида озодликка чиқарилди.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а