29.09.2017 13:33:28
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топаётгани халқ манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда.
Ана шу мақсад йўлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавдонинспекция"си томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилдан бошлаб инспекцияда 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон ижроси доирасида тизимли равишда матбуот анжуманлари ва брифинглар ўтказилмоқда. Инспекция фаолияти шаффофлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, унда идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳокимларнинг қилган ишлари бўйича ОАВ, расмий идоравий интернет сайтлари ёки видеоконференцалоқа тизими орқали ҳисобот беришлари йўлга қўйилди.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш мақсадида "Ўздавдонинспекция" бошлиғининг виртуал қабулхонаси (vq.uzddi.uz) ташкил этилди. Бу давлат органлари фаолиятида ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.
Ж. АЛЛАНАЗАРОВ,
"Ўздавдонинспекция"си
Навоий вилоят бош инспектори.
Жами мурожаатлар:213
Кўриб чиқилган:139 (65%)
Кўриб чиқилмоқда:74 (35%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а