Бугун: 08 Мар 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Дастур ижросига бағишланди


Кеча вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури"нинг вилоятдаги ижросига ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими   Э. Турдимов олиб борди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, вилоят ташкилот, корхона ва муассасалари, "Камолот" ЁИҲвилоят Кенгаши, олий ўқув юрти раҳбарлари ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, дастур ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, бу чора-тадбирлар ёшларнинг ҳар томонлама муносиб инсонлар бўлиб вояга етишларига, уларнинг ўқиш, спорт билан шуғулланишлари, бўш вақт­ларининг мазмунли ўтишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Келажагимиз эгалари шу каби ишлар мисолида ҳам ўзларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор вағамхўрликларни яққол ҳис этмоқдалар.

Шунинг билан бирга, вилоятимизнинг айрим туман ва шаҳарларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижросини тўлақонли таъминлашда сусткашликларга йўл қўйилмоқда. Бу каби ҳолатлар кескин танқид қилиниб, дас­тур ижросини сўз­сиз таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала муҳокамасида таъкидландики, ҳисобот даврида вилоятда вояга етмаганларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг таълим, фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, меҳнат ва бош­қа соҳаларда кафолатланган ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, улар ўр­тасида назоратсизлик ва ҳуқуқ­бузарликларни профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Бу борадаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш учун масъул ташкилотлар олдида турган вазифалар ижроси тўлиқ таъминланиши, доимий ҳамкорликда иш олиб борилиши лозим.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 5715 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus