Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Чет тили ўқитувчилари учун семинар


Республикамиз Президенти ҳамда Ҳукуматимизнинг чет тилларини ўрганиш ти­зимини такомиллаштиришга қаратилган қарор ва фармойишлари ҳамда ёш­лар­га оид давлат сиёсатида белгиланган вазифаларнинг тўкис бажарилишини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳридаги 4-давлат ихтисослашган умумтаълим мактабида вилоят мактаблари инглиз тили ўқитувчилари иштирокида "The meeting of east and west" дея номланган ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Даставвал, ёш мураббийлар мак­таб­нинг 2-, 4-5- ва 9-синфларида инглиз тили очиқ дарсларига ташриф бую­риш­ди. Мактабда бу йўналишда жа­ра­ён­­ларнинг қандай йўлга қўйилган­лиги билан яқиндан танишишди. Дарс­­­ларнинг ил­ғор педагогик тех­ноло­гиялар асосида, ўқувчиларнинг эъ­тиборини кучлироқ жалб этишга, жараёнда уларнинг кўпроқ иштирокига қаратилган ҳолда олиб бо­рилаёт­га­ни­га ва бу тилни ўзлаштиришни ен­гил­латаётганига гувоҳ бўлишди. 

Семинар якунида меҳмонлар мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ва соф инглиз тилида намойиш этилган театр­лаштирилган бадиий чиқиш­лар­ни то­моша қилишди.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Кўрилганлар сони: 474 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus