Бугун: 17 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Буюк келажакка янги қадам


Навоий вилояти мустақил Ўзбекистонимизнинг энг ёш маъмурий бирликларидан бўлса-да, у эгаллаган ҳудуд кўп асрлик  тарих ва инсоният тамаддунида бетакрор ўринга эга маданий-маърифий меросга эга. Вилоят  ўзининг саноат салоҳияти билан мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ажралиб туради. Истиқлолнинг тарихан қисқа ўтмишида вилоятнинг кўпмиллатли аҳли ҳамжиҳатликда ўз билим ва меҳнатлари билан Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 июн­даги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик бай­рамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтка­зиш тўғрисида"ги қарорини юртдошлари­миз қатори, навоийликлар ҳам дилда ажиб ифтихор ва фахр билан қарши олдилар. Байрамнинг бу йил "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деган эзгу ғоя остида нишонланиши эса халқимизнинг ҳамжи­ҳатлиги ва бирдамлигини мустаҳ­кам­лаб, бутун куч-ғайратини янада буюк янгила­нишларга сафарбар этишга даъват этмоқда.

Қатрада қуёш акс этганидек, мамлакати­миз­даги шиддаткор янгиланишлар На­воий вилоятида ҳам ёрқин бўй кўрсатиб, бу вилоят аҳлининг турмуш тарзини яхши­лаш, фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эртанги кунга ишончини тобора мус­­таҳкамламоқда. Айниқса, муҳтарам Прези­дентимиз ташаббуси асосида иш­лаб чиқи­либ, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этила­ётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йўналиши бўйича Ҳаракат­лар стра­тегияси вилоят аҳлини янги-янги мар­ра­лар сари илҳомлантирмоқда. Мам­лакатимиз бўйлаб "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз", деган шиор халқимизнинг онгу шуурига теранроқ кириб бормоқда. Мус­тақиллик берган неъматларни — тинчлик ва ҳурриятни қадрлашни англаб етган халқимиз дилига юқоридаги шиорни жо этган ҳолда, янги ва юксак марралар сари бел боғлади. Бу бугун мамлакатни модер­ни­зация қилишда ҳам, демократик исло­ҳот­ларни чуқурлаштиришда ҳам, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва сама­расини оширишда ҳам яққол кўзга таш­ланаяпти.

Мамлакатимиз  Президенти томонидан 2017 йилга — "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб ном берилганли­гини ҳамда Давлатимиз раҳбари томо­нидан илгари сурилган "Инсон манфаат­лари ҳар нарсадан улуғ", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади", деган ғоят муҳим даъватларда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун раҳбарлар халқ билан мулоқот қилиши, фуқароларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши ва шу йўлда хизмат қилишга тайёр бўлиши кераклиги бугун вилоятда амалга оширилаётган ҳар бир ўзгариш­ларда бош ғоя бўлиб хизмат қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти лавозимига кири­шиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма маж­лисидаги нутқида халқимизнинг сабр-бар­до­ши ва жасоратига алоҳида урғу бериб, "Ўз­­­бек халқининг неча минг йиллик тарихида қан­дай мураккаб даврлар, оғир синовлар бўл­­ганини барчамиз яхши биламиз. Ҳам­ма­миз­­ни тарбиялаган, вояга етказган — шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам — шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қи­либ сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан му­лоқот қилишимиз керак — одамларимиз би­лан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз ке­­­рак — аввало халқимиз билан. Шунда хал­қимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биз­дан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бў­­лади", деб таъкидлаганида барчамиз­ни янада фаол ва миллат манфаатига дахл­дор бўлишга даъват этди. Шу кунларда фу­қаро­ларимиз билан ўтказаётган мулоқот­лари­миз ҳам шундай эзгу ва хайрли ишларга хиз­мат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий исло­ҳот­ларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақ­са­дидаги ҳар бир ташрифи қадами қутлуғ экан­лигини амалда исботламоқда. Буни Юрт­бо­шимиз ташаббуси билан узоқни кўзлаб амал­­­­га оширилаётган лойиҳаларда ҳам яққол кў­риш мумкин. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 28 март куни вилоятимизга қилган таш­рифи ҳудудимиз учун барча соҳа­лар­да жуда катта имконият эшикларини очиб бер­ди. Буни халқимиз ҳам юракдан ҳис этиб, уш­бу жараёнларнинг бевосита фаол иш­­ти­рокчисига айланмоқда. Айниқса, ви­лоят­ни 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ри­вож­лантириш бўйича алоҳида дастурнинг иш­лаб чиқилгани Давлатимиз раҳбарининг ви­­лоя­­тимизга бўлган юксак эъ­тибори ва ғам­­­хўр­лигининг ёрқин наму­на­сидир.

Мазкур Дастур доирасида 2017-2018 йил­ларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўр­­сатиш соҳаларини ривожлантириш бў­йича умумий қиймати 6,4 триллион сўмдан юқо­ри бўлган 2,5 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилгани эса яқин келажакда халқимиз фаровонлигини оши­­­риш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

Биргина 2017 йилда умумий қиймати қа­рийб 1,2 триллион сўмлик 1 950 та лойиҳа иш­га туширилиб, 12 459 та янги иш ўрни яра­­тилиши режалаштирилгани ҳудуд­нинг иқтисодий кўрсаткичлари ортиши би­лан бир қаторда, аҳоли даромадларининг ўси­шига, бандлигини таъминлашга, пиро­вар­дида тур­муш фаровонлигининг янада ошишига олиб келади.

Ўзбек халқи азалдан ўзининг бунёд­кор­ли­ги, яратувчанлиги, илму маърифати билан ало­ҳида ажралиб турган. Буюк давлат ар­боби ва саркарда Амир Темур ҳам, Бобур Мир­зо ҳам ўз даврида халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган иншоотлар, мадра­са­лар қурдирган. Уларнинг намунасини Ер юзининг сайқали сифатида эътироф этилган Самарқандда, Ислом динининг қуввати бўл­миш Бухорода, очиқ осмон остидаги жаво­ҳи­ри­миз Хива шаҳарларида кўришимиз мум­кин. Қў­йингки, жаннатмакон Ўзбекистон за­мини­нинг ҳар бир гўшасида ажойиб қадам­жо­­лар­ни, тарихий-меъморий ёдгорликларни уч­ратиш мумкин. Навоий ҳам Буюк Ипак йў­ли­нинг чорраҳасида жойлашган кўҳна ва нав­қирон макондир. Шу сабабли вилоятимиз ҳу­дудида Нуротадаги Чашма мажмуаси, Ма­лик­работ ва унинг сардобаси, Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи, Мир Саид Баҳ­ром мақбараси, Қосим Шайх Азизон меъ­мо­рий мажмуаси каби кўплаб тарихий обида­лар ҳамон бу заминнинг ўтмишидан сўзлаб ту­рибди. Бизнинг биринчи галдаги вазифа­ла­римиздан бири ҳам халқимизнинг бой та­рихини, аждодларимизнинг маънавий ме­ро­сини келажак авлодларга безавол етказиш­дан иборат. Шу маънода Навоий вилояти ҳу­дудидаги барча қадамжолар қайта таъмир­ла­­ниб, уларнинг атрофини янада ободон­лаш­тиришга катта эътибор қаратаяпмиз.

Юртбошимиз томонидан қабул қилинаёт­ган ҳар бир қарор, Фармон ва Фармойишлар мазмун-моҳияти жиҳатидан халқимизнинг тур­муш фаровонлигини яхшилашга, одамлар ро­зилиги, юртимиз ободлигини таъминлаш­га хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда Дав­латимиз раҳбарининг ташаббуси билан амал­­­га оширилаётган истиқболли лойиҳа­лар­­­­дан кўзланган асосий мақсад ҳам хал­қи­миз турмуш даражасини юксалтиришга қа­­ратилгандир.

Шу ўринда, муҳтарам Президентимизнинг "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳо­лиси турмуш даражасини янада оши­риш­га доир қўшимча чора-тадбирлар тўғри­сида"ги қарори чўл ҳудудлари аҳолисига бўл­ган юксак эътиборнинг амалий ифода­си­дир. Мазкур қарор 80 мингдан ортиқ турли мил­лат вакиллари истиқомат қилаётган Ко­нимех, Томди ва Учқудуқ туманларида йи­ғи­либ қолган муаммоли масалаларни ҳар то­монлама ва самарали ҳал қилишда, ҳу­дуд­нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши­да му­­ҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор ушбу ҳудудларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ри­вож­лан­тиришга, аҳолининг бандлигини таъмин­лаш­га қаратилганлиги билан ҳам янада аҳа­мият­лидир. Бир сўз билан айт­ган­да, ушбу имтиёз ва енгилликлар кадрлар қўним­сиз­лигини бартараф этиш, ҳудуддаги аҳоли­нинг яшаш шароитларини янада ях­ши­лашда муҳим ўрин тутаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулот­лари­ни чоп этиш ва тарқатиш тизимини ри­вож­лан­тириш, китоб мутолааси ва ки­тоб­хонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бў­йича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармо­йиши халқимизнинг, айниқса ёш­лар­нинг китоб мутолааси ва китобхонлик мада­ниятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бу борада вилоятимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, асосий эъ­тибор замонавий китоб дўконлари қуриш ва моддий техник базани яратиб олишга қа­ра­тилиш баробарида, аҳолининг, айниқса ёш­­ларнинг китобхонлик маданиятини оши­риш борасида ҳам кенг тарғибот тадбирлари амал­га оширилмоқда.

 Эътироф этиш керакки, вилоятда қисқа муд­датларда 2 та "Китоб олами" савдо маж­муаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокимлиги муассислигидаги "Дўст­лик байроғи" ва "Знамя дружбы" газеталари таҳ­­ририяти давлат корхонаси маблағлари ҳи­­­собидан лойиҳа қиймати қарийб 2 мил­лиард сўм бўлган замонавий кўринишдаги 2 қаватли мажмуа ишга туширилиши ки­тоб­се­вар ёшлар учун муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур савдо мажмуаси 5 минг китоб сиғимига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ китобхонларга хизмат кўрсатиш им­­кониятига эга. Шунингдек, мажмуада ми­жозлар учун замонавий ахборот коммуника­ция технологиялари билан жиҳозланган ўқув зали ва бошқа қулайликлар мавжуд. Ушбу  маж­муанинг ишга туширилиши орқали 10 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, Навоий шаҳри марказида Ўз­бе­­кистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашига қарашли умумий қиймати қарийб 400 мил­лион сўм бўлган замонавий китоб дўкони фао­лияти йўл­га қўйилди. Бугун ушбу даргоҳ ёш­лар би­лан энг гавжум масканга айланди.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги бай­рами арафасида эса Кар­мана тумани "Тал­қоқ" маҳалласида вилоят Маънавият тар­ғи­бот бўлими маблағлари ҳисобидан қиймати 1,1 миллиард сўмга тенг бўлган яна битта за­­монавий "Китоб олами" дўконининг фой­да­ланишга топширилаётгани бу бора­да­ги иш­лар бардавомлигидан далолат беради.

Мамлакатимизда халқаро интеграциянинг самарали усули — эркин иқтисодий зона кў­ри­­ниши Навоий вилоятида ўз фаолиятини бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зо­налар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тад­бир­лар тўғрисида"ги Фармони соҳани янги бос­­­қичга олиб чиқиш баробарида, юқори тех­нологияли янги ишлаб чиқариш қувват­лари­ни ташкил этиш, ҳудудларни рақобат­дош ва экспортга йўналтирилган замонавий са­ноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўз­лаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва ло­гистика хизматларини жадал ривожланти­риш­ни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хо­рижий инвестицияларни жалб этишни кен­гайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоятнинг саноат ва экспорт салоҳиятини оширишда ўз ўрнига эга бўлган "Навоий" эр­кин иқтисодий зонаси ташкил этилгандан буён жами, 123,1 миллион АҚШ доллари миқ­­до­ри­да инвестиция киритилган бўлиб, уларнинг 35 фоизга яқини тўғридан-тўғри хо­рижий ин­вестициялар ҳисобланади. Бу­гун­ги кунда ҳудудда 18 та корхона самарали фаолият юрит­моқда. Улар томонидан 100 дан ор­тиқ турдаги экспортбоп, юқори техноло­гик маҳ­су­лотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳудудда 2017 йилнинг 1-ярмида жами 88,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чи­қа­рилиб, уларнинг 3,3 миллион АҚШ дол­ларилик маҳ­сулоти экспорт қилинди. Кор­хо­­наларда минг нафарга яқин юқори ма­ла­кали кадрлар ва ма­ҳаллий ёшлар меҳнат қи­лаёт­ганлиги нати­жасида аҳолининг турмуш фаровонлиги яна­да ўсиб, бир қатор ижти­моий масалаларнинг ҳам ечим топишига хизмат қилаётир.

Ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва вилоятнинг саноат потенциалидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2017-2019 йилларда "Навоий" эркин иқтисодий зонасида жами қиймати 251,4 миллион АҚШ доллари, шун­дан 80,6 миллион АҚШ доллари хорижий ин­вес­ти­циялар, 88,5 миллион АҚШ доллари ти­жорат банклари кредитлари бўлган 39 та ло­йиҳа амалга оширилиши белгиланди. Бунинг натижасида юқори малакали маҳаллий кадр­­­­лар учун 2 минг 500 та янги иш жойи яратилади.

Янги лойиҳаларни амалга ошириш нати­жа­сида, йилига қўшимча 320 миллиард сўм­лик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва унинг 30 миллион долларга яқини экспортга йўнал­ти­­рилади. Импорт ўрнини босувчи маҳсу­лот­­лар 80 миллион долларни ташкил этади.

Биргина, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ томонидан қиймати 35,2 миллион АҚШ дол­лари бўлган "Green Line Profil" МЧЖ ЧЭК кор­хонаси негизида йиллик қуввати 35 минг тонна ҳар хил турдаги алюминий профил маҳ­­сулотлари иш­лаб чиқариш лойиҳасининг иш­га туши­ри­ли­ши на­­тижасида 221 та янги иш ўрни яра­ти­ла­ди. Лойиҳа жорий йил­нинг октябрь ойи­да ишга туширилиши режа­лаш­ти­рилган.

Айниқса, "Навоий" халқаро аэропортини яна­­­да ривожлантириш ҳисобига, Европа ва Осиё давлатлари ўртасидаги йўналишларда катта ҳажмдаги юклар ва йўловчи транзит рейс­лари қабул қилиш имконини берадиган халқаро логистика маркази ташкил этилгани "На­воий" эркин иқтисодий зонасининг ри­вожида муҳим ўрин тутмоқда.

"Навоий" халқаро аэропорти орқали юклар та­шиш ўнлаб хорижий давлатлар билан амалга оширилаётгани нафақат Навоий вилоятининг, балки республикамизнинг са­ноат сало­ҳия­тини, ишлаб чиқариш, транс­порт-транзит ва иж­тимоий инфратузилма­си­ни ривожланти­ришда, қўшимча минглаб иш­ ўринларини яра­тиш, пировардида, халқ фаровонлигини юк­салтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Истиқлол йилларида Навоий вилоятида са­ноат имкониятларидан кенг фойдаланиш, ин­новацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш орқа­ли янги қувватларни ишга тушириш чора­лари тизимли олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги "2017-2019 йил­лар­да тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллий­лаш­тиришнинг истиқболли лойиҳаларини амал­­га оширишни давом эттириш чора-тад­бирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ви­лоятдаги 14 та корхонада жами 55 та ло­йи­ҳа бўйича тайёр маҳсулот, материаллар, бут­ловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқариш белгиланган.

Жорий йиилнинг ўтган даврида вилоят бў­йича маҳаллийлаштириш дастури асосида иш­лаб чиқарилиши белгиланган 39,1 мил­лиард сўмлик маҳсулот ўрнига 49,9 мил­лиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шу­нингдек, жорий йил якунига қадар 9 та ҳу­ду­дий лойиҳа бўйича 14,4 миллиард сўм­лик ма­ҳаллийлаштирилган маҳсулотлар иш­лаб чи­қарилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2017-2018 йилларда ви­лоятни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган ҳудудий лойиҳалардан импорт ўрнини босувчи экспортбоп 40 та ло­йиҳа таклифи саралаб олиниб, тегишли ва­зирликларга лойиҳа паспорти автоматлаш­ти­рил­ган тизим орқали киритиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу лойиҳалардан 15 та­си­нинг паспортлари тегишли вазирликларга тақ­­дим этилди.

Хусусан, Навоий шаҳрида "Навоий евро ру­бероид" МЧЖни ишга тушириш орқали 4 та, яъни МНЖ-5-1, Л-68 латун қувури, 77-2-0.05 маркали ЛАМШ қувури ва М3 мис қувури ишлаб чиқариш кўзда тутилган. "Triumf gornyak" МЧЖда эса ўтга чидамли вер­ми­кулит панеллар, "Навоий картон қоғоз" МЧЖ­да гофро картон, Кармана туманидаги "Kar­mana Al-Aziz Avitsenna" ва "Grand Farm Avit­sen­na" масъулияти чекланган жамиятларида доривор ўсимликларни қадоқлаш фаолия­ти­нинг йўлга қўйилиши белгиланган.

Ушбу корхоналар фаолиятини бошлаши на­тижасида юздан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркор­лик­ни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳаж­мини оширишга қаратилган ҳаётий қарор ва Фармонлари мазкур соҳа тараққиёти учун туб бурилиш ясади. Шу боис, тадбиркорлик иқтисодиётнинг локомотивига айланиб бо­раяпти. Бугунги кунда вилоятимизда 7559 та кичик бизнес субъекти мавжуд бўлиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 26,5 фои­зи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса маз­­кур тар­­моқнинг имконият­лари на­қадар кенг­ли­ги­дан далолат беради.

Энг эътиборлиси, кичик бизнес ва тадбир­кор­лик соҳасида аҳолининг 248,1 минг на­фари иш билан банд.

Вилоятимиз ҳали ўз экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдалангани йўқ. Саноат соҳасида етар­ли тажрибага эга бўлсак-да, мева-саб­завот экспорти бўйича эндигина харидоргир маҳ­сулот ишлаб чиқариш ва ташқи ҳамкор­лар билан алоқаларни мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқдамиз. Бу эса натижаларда ёрқин намоён бўлмоқда. Вилоят бўйича бел­гиланган йиллик экспорт режаси 62,9 мил­лион доллар бўлиб, саноат маҳсулотлари ре­жаси эса 29,2 миллион долларни, мева-саб­завот маҳсулотлари режаси эса 33,7 мил­лион долларни ташкил этади. Бундан кўри­ниб турибдики, шундай катта саноат сало­ҳия­­тига эга бўлган вилоятда, ундан-да кўп­роқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экс­порт қи­лиш имконияти мавжуд.

Биз улардан унумли фойдаланган ҳолда 1-ярим йиллик якуни билан вилоят бўйича 12,6 миллион долларлик саноат маҳсу­лот­лари ва 8,5 миллион долларлик мева-саб­за­­­вот маҳсулотлари экспортини амалга оширдик. Бунда мева-сабзавот маҳсулот­лари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нис­­батан 1,5 баробарга ўсган бўлса, жами ҳу­дудий экспорт ўтган йилга нисбатан 105 фоиз­ни ташкил этди.

Вилоятимизда йилдан-йилга экспорт қи­лувчи хусусий корхоналар сони ортиб бор­моқда. Биз бундай тадбиркорларнинг ташаб­бусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга барча имкониятларни яратиб бермоқдамиз. Шундан келиб чиқиб, ўтган давр мобайнида экспорт режаси белгиланмаган янги 12 та корхона томонидан 1,1 миллион долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинди. Шу­нингдек, мева-сабзавотчилик йўналишидаги 12 та янги корхона томонидан 4,9 мил­лион долларлик мева-сабзавот маҳсулот­лари экс­порти ҳам амалга оширилди.

Жорий йилда жами 16 турдаги маҳсу­лот­лар экспорт қилинган бўлса, уларнинг 3 таси янги турдаги гилам, синтетик калава ип ва при­ма вата каби 430 минг долларлик маҳ­су­лотлар экспортини ташкил этади. 

Йил якунига қадар қўшимча 5 та янги са­ноат ва 7 та мева-сабзавот кор­хонаси экспорт фаолиятига жалб қили­на­ди ҳамда улар томонидан камида 10 мил­лион дол­лар­лик маҳсулот экспорт қи­ли­ниши режа­лаштирилган.

Бундан ташқари, йил якунига қадар ҳудудда мавжуд бўлган 267 гектар иссиқхоналарни 404 гектарга етказиш бўйича аниқ дастурлар ишлаб чиқилиб, бу борадаги ишларимиз ҳам ўз натижасини кўрсатмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотларини бозорга сифатли етказиб беришда уларни сақлаш муҳим ўринга эга. Шу боис бу борада ҳам тизимли ишлар таш­кил этилиб, айни пайтдаги мавжуд умумий сиғими 17,3 минг тонна бўлган 41 та со­вит­кичли сиғимларни йил якунига қадар яна 11 та, қуввати 2,4 минг тонна бўлган со­вит­кич­ли сиғимларга етказиш кўзда тутилган. Энг эътиборлиси, мазкур барпо этиладиган янги иссиқхоналар ва совиткичли сиғимлар ишга туширилиши натижасида қўшимча 10 мил­лион долларлик мева-сабзавот маҳсулот­лари­ни экспорт қилиш имкониятияра­­­ти­лади.

Сўнгги йилларда вилоятимиз маркази - Навоий шаҳри ҳам ўзгача қиёфа касб этиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ҳисобига кун сайин кўркамлашиб бормоқда. Бу уй­лар­ни қуришда замон талабларига катта эъ­ти­бор қа­­ратилмоқда. Уларни бунёд этишда иж­ти­моий инфратузилма ва бошқа барча қу­лайликлар эътиборга олинмоқда. Зеро, бу уйларга кўчиб кираётган юртдошларимиз тинчлик-осойишталикни, мустақиллик берган неъматларни, байрам шукуҳини юракдан ҳис этмоқда. Шаҳарларда арзон кўп квар­тирали уйларни қуриш дастурига асосан 2017-2020 йилларда Навоий шаҳрида 840 хо­надонли 20 та, шу жумладан 2017 йилда 210 хо­на­донли 5 та 7 қаватли турар-жой бино­лари қу­­рилиши белгиланган бўлиб, айни пайтда улар­­да пардозлаш ишлари амалга оши­­рилаётир.

Қолаверса, Навоий шаҳар ҳудудида ху­сусий тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 126 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 35 та кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилаётгани аҳолининг уй-жой билан боғ­лиқ эҳтиёжларини қондиришга хизмат қи­лаяпти. Мазкур уйлар қуриб битказилиши на­тижасида 1 минг 548 та оила замонавий ва шинам уй-жойларга эга бўлади. Бу ҳам хал­қимиз турмуш фаровонлигини юксалти­риш­га қаратилган изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

Шунингдек, бугунги кунда Кармана ту­ма­нида 2 та 64 хонадонли уй қурилиши олиб борилаётган бўлиб, мазкур уй-жой­ларни дав­латимиз мустақиллигининг 26 йиллик тўйи арафасида фойдаланишга топ­ши­риш­ни режалаштираяпмиз. Мақсади­миз, вилоя­ти­миз аҳли энг улуғ, энг азиз бай­ра­ми­мизни юқори кайфиятда кутиб олиши­ни таъ­мин­лаш­га қаратилгандир.

Жорий йил Инвестиция дастурига ки­ри­тилган 89 та ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилиши учун жами 73,5 мил­лиард сўм маблағ ажратилаётганлиги эса бу йўналишдаги ишлар давомийлигини кўрса­тади. Уларнинг 5 таси йилдан-йилга ўтувчи, 84 таси эса янгидан қурилиши бошлана­ди­ган объектлар ҳисобланади.

Истиқлолимизнинг 26 йиллик байрамига халқимиз учун муносиб туҳфа сифатида 82 та объект, жумладан, 22 та умумтаълим мак­­таби, 10 та мактабгача таълим муасса­са­си, 2 та касб-ҳунар коллежи, 1 та болалар му­сиқа ва санъат мактаби, 2 та тиббиёт муас­сасаси, 38 та ичимлик суви ва 6 та селга қар­ши объектлар фойдаланишга топши­ри­ла­ёт­гани бу йилги бунёдкорлик ишларининг қан­ча­лик кўлами кенглигидан далолат беради.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил давомида қиш­лоқ жойларда турмуш фаровонлигини юк­сал­тиришга қаратилган 1185 та арзон уй-жой­ларнинг қурилаётгани аҳолининг ҳаётий зарурат бўлган орзуларини рўёбга чиқа­ришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, давлат органлари ва ижро этувчи ҳокимият раҳ­бар­ларига хизмат турар жойларини қуриш дас­турига асосан вилоятимизда 2017-2018 йил­ларда 98 та хизмат турар жойлари қурилиши белгиланганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

2017-2018 йилларда профилактика инс­пек­торлари учун эса шаҳарларда 49 та хиз­мат квартираси ҳамда қишлоқ жойларда 121 та 2 сотихли 3 хонали уй-жойлар қу­ри­лиши кўз­да тутилганлиги бунёдкорлик ишлари­миз­нинг кўлами кенглигидан дарак беради.

Бугун вилоятимизда барча тармоқ ва йў­налишларда бунёдкорлик ва қурилиш иш­лари тизимли олиб борилмоқда. Аҳолининг энг зарур эҳтиёжларидан ичимлик суви ма­саласи ҳамиша диққат-эътиборимизда. Ўз­бекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги "Ўзбекистон Рес­публикасининг 2017 йилги Инвестиция дас­тури тўғрисида"ги қарори асосида вилояти­миз аҳолисини ичимлик суви билан таъмин­лаш учун 14 миллиард 717 миллион сўм маблағ ажратилгани бу эҳтиёжларни таъ­мин­лашда муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда намунавий уй-жой мас­сив­ларида 35 километр ва қишлоқ аҳоли пункт­­ларида 44 километр, жами 79 ки­ло­метр ичим­­лик суви тармоқларини барпо этиш иш­лари давом этмоқда.

Вилоятимиз аҳлининг узоғини яқин қилиш, равон йўллар қуриш орқали ҳам ҳудуднинг иқтисодий ўсишига эришиш мумкин. Қисқа ва равон йўллар миллионлаб маблағларни тежашга, манфаатли ҳамкорликларни кучай­тиришга хизмат қилиши ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "2017-2018 йил­лар­да ҳудудий автомобиль йўлларини ри­вожлантириш Дастури тўғрисида"ги қаро­рига асосан 2017 йилда жами 150 километр, шундан 32,8 километр умумфойдаланувдаги ва 117,2 километр ички йўлларни қайта қуриш ва таъмирлаш ишларига 58 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, жо­рий йилнинг 1-ярим йиллигида 11,2 мил­лиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. На­тижада 102,5 километр автомобиль йўл­лари таъмирланди.

Шу билан бир қаторда халқимизни табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш бо­расидаги ишлар ҳам диққат марказимизда турибди. Бугун Ўзбекистон халқи ҳар жи­ҳат­дан тўкис бўлган фаровон ҳаёт кечиришга ҳақ­ли. Биз бу йўналишдаги ишларимизни ҳам янада ривожлантириб бораверамиз.

Муҳтарам Президентимиз доимо баркамол авлод тарбиясига катта эътибор қаратиб, улар­га алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб кел­моқ­да. Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт­ни кенг оммалаштириш, айниқса қиш­лоқ жойларда қизларни спорт билан мун­тазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб тур­ган­ларининг моддий-техника базасини мустаҳ­камлаш, уларни замонавий спорт ускуна­лари ва ан­жомлари билан жиҳозлашга ус­тувор ма­сала сифатида қаралмоқда. 

Спорт иншоотларидан фойдаланиш дара­жаси ва улар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, истиқболли спорт турларини ривожлантириш ва моддий-техника база­си­ни мустаҳкамлаш, шулар асосида болалар­ни спорт билан мунтазам равишда шуғул­ланишга жалб этишни кенгайтириш Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг асо­сий вазифасидир.

Болалар спортини ривож­лан­тириш жам­ғар­маси томонидан ўтган 2003-2016 йиллар давомида вилоятда жами 107 та иншоот қурилиб фойдаланишга топ­ши­рилган. Улар­нинг 95 таси болалар спорт иншооти, 12 та­си эса Болалар му­си­қа ва санъат мак­та­б­ла­рини ташкил этади.

Жорий йилда тасдиқланган манзилли дас­тур асосида Нурота туманида 1 та 3285,3 мил­лион сўмлик ёпиқ сузиш ҳавзаси қу­ри­лиши бошланган бўлиб, ушбу комплекс ис­тиқ­лол байрами арафасида туман ёшларига му­носиб туҳфа бўлади.

Бугунги кунга келиб вилоятимизда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган спорт билан шуғулланувчи болалар сони 67 минг 537 нафарни ташкил этса, уларнинг 27 минг 453 нафари қиз­лар­дан иборатдир.

Спорт мактабларида 2015 йилда 83 та бў­лимда 761 та гуруҳ фаолият юритган бўлса, 2017 йилга келиб улар сони 51 тага, гуруҳлар эса 277 тага ошиши кузатилди. Бу­нинг на­тижасида спорт билан шуғулланувчи­лар сони 10 минг 614 нафардан 14 минг 246 на­фарга кўпайишига эришилди.

Яратиб берилган бундай шароитлар на­тижасида жорий йилнинг ўтган даврида ви­лоятимиз ёшлари бир қатор нуфузли спорт мусобақаларида иштирок этиб, кўплаб сов­ринли ўринларни қўлга киритдилар. Жум­ладан, жаҳон чемпионатлари ва кубок­ларида 2 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза, Осиё чем­пионати ва кубокларида 2 та олтин, 2 та кумуш, 10 та бронза, халқаро турнир­лар­­да 51 та олтин, 29 та кумуш, 69 та бронза, Рес­публика чемпионатлари ва кубокларида эса 285 та олтин, 302 та кумуш ва 353 та брон­­за ме­далларининг соҳиби бўлдилар.

Жорий йилда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган "Баркамол авлод" спорт му­собақаларида вилоятимиздан иштирок этган 52 нафар спортчи спортнинг 14 тури бўйича 50 та, яъни 17 та олтин, 16 та кумуш, 17 та бронза ме­­далларини қўлга киритгани ҳам бу ютуқ­лар салмоғи юксаклигидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбарининг қарорида "Буюк ва бебаҳо неъмат — мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йил­­лар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўз­бекистоннинг давлат мустақиллиги хал­қимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакати­миз­нинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори­ни юк­салтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда" дейилган. Бугун барчамиз ана шундай эзгу ишларга ҳисса қўшаётгани­миздан янада руҳланиб, бутун куч-қувва­тимизни Она Ватан равнақига сарфлаёт­га­ни­миздан ғурурлансак арзийди. Зеро, буюк дав­­латимизнинг мустақиллиги, ҳурлиги ва озодлиги учун минглаб юртдошларимиз ўз жонларини қурбон қилишган. Биз уларнинг хо­тираси ва жасорати олдида бош эгиб, ана шундай аждодларимизнинг давомчиси экан­лигимизни асло унутмаслигимиз лозим.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик тўйини халқимиз жуда катта шоду хуррамликда қар­ши олмоқда. Негаки, соғлиқни сақлаш дей­сизми, таълим-тарбия дейсизми, йўл қу­рилиши дейсизми, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизмати дейсизми, қўйингки, ҳаёт­­нинг бирор жабҳаси йўқки, бўлаётган ўз­га­ришларни халқимизнинг ўзи кўриб, гувоҳи бўлиб турибди.

Бу йил халқимиз Мустақилликнинг 26 йил­лик тўйини Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очилган даврда кутиб олмоқда. Улар­нинг руҳияти ҳам, келажакка бўлган ишон­чи ҳам, ғайрат ва шижоати ҳам мутлақо ўзгача. Тараққиётнинг янги тўлқинидан куч олган Ўзбекистон халқи буюк келажагини ўз қўли билан қуришга қодир эканлигини ҳаёт­да исботлаб бўлди.

К. ТУРСУНОВ,

Навоий вилояти ҳокими,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2954 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus