Бугун: 17 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БУХОРОЛИК МАЪНАВИЯТЧИЛАР ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛИШДИ.


Вилоятимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик ишларини тизимли йўлга қўйиш, қолаверса мамлакатимиз ички туризмини ривожлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими ва туман, шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, маърифат тарғиботчилари ҳамда тарихчи олимлардан иборат маънавиятчилар гуруҳининг вилоятимизга ташрифи бўлиб ўтди.

Ташрифнинг биринчи кунида меҳмонлар дастлаб Кармана туманидаги Сардоба ҳамда Роботи Малик тарихий обидалари билан танишишди.

Маънавиятчиларнинг навбатдаги манзили нур маскани – Нурота бўлди. Даставвал Ғазғон шаҳрида “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, сангтарош уста Тоҳир ота Раҳимовнинг устахонасида бўлган меҳмонлар қўли гул устанинг мармардан ясаган бежирим буюмларини томоша қилишди.

Шунингдек, Ғазғондаги “Мармаробод” ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Кўрилганлар сони: 478 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus