11.05.2020 16:05:29
Бугун Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларида 36 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Пойтахтимизда тузалганларнинг 26 нафари Тошкент шаҳридан, 4 нафари Фарғона вилоятидан, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 26 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 7 нафари Россиядан, 3 нафари эса Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Беморлардан 28 нафари эркак, 8 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши 2019 йилда туғилган.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 575 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 611 нафарга етди.
Сирдарё вилоятида тузалган 40 ёшли эркак Янгиер шаҳридан бўлиб, Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 13 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 14 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 101 нафар бемор бутунлай тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1982 нафарни ташкил этмоқда.
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а