Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Бозорлар обод бўлади


Ўзбекистон Республикаси Президен­тининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Конимех туманида ишлар аниқ режа асосида йўлга қўйилмоқда.

2017 йилдан бошлаб "Учтепа" овул фуқаролар йи­ғини ҳу­ду­дидаги "Қизилқум деҳқон бозори" IV тип­да­ги замонавий савдо мажмуаси сифатида ре­конс­трукция қи­линмоқда ҳамда автомобиллар­ни сақлаш жойи учун ер майдони ажратилди. Айни пайтда бу ерда "Импулс" масъулияти чек­лан­ган жамияти то­мо­­нидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борил­моқ­да. Мазкур объ­ектнинг дастлабки қиймати 1 миллиард 807 мил­лион сўмни таш­кил этади.

2018 йилда дастур доирасида, туманнинг "Бир­лик" ма­­ҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Мар­казий деҳ­қон бо­зори"нинг мазкур ҳудуддаги "III тип Савдо маж­муаси"ни янгидан бунёд этиш ре­жалаштирилиб, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғ­­­ри­сидаги қарори қа­­­бул қилинди.

Б. ХАЛИЛОВ,

туман ҳокимлиги бош мутахассиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 784 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus