13.08.2020 12:36:48
Юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ахолига зарур бўлган сифатли ҳамда арзон дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш бўйича бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, президентимиз ташаббуси билан олиб кириладиган дори воситалари ва тиббий буюмларга нисбатан божхона расмийлаштируви соддалаштирилиб, бир қатор қулайликлар яратилди.
Аммо қўштирноқ орасидаги сохта тадбиркорлар томонидан яратилаётган имкониятларга қарамай, божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳолатлари ҳанузгача учраб турибди.
Жумладан, Навоий халқаро аэропортига “Туркия-Навоий” йўналишидаги хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги қутилар божхоначилар эътиборини тортди.
Ушбу ҳолат ўрганилганда, божхона кўриги натижасида сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 23 млн сўм бўлган косметика ва дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а