Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БОЛАЛАРНИ ОНА СУТИ БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ


Маълумки, она сути гўдак учун энг табиий ва мақбул озуқа ҳисобланади. Илмий изланишларда аниқланишича, кўкрак сутини эмаётган болаларнинг бир қанча юқумли касалликларга қарши иммунитети юқори бўлиб, улар айрим сабабларга кўра сунъий сутли аралашмалар билан боқилаётган тенгдошларига нисбатан анчагина соғлом ўсади.

Шу муносабат билан болаларни она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади.

Янги қонун она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлашни мақсад қилган. 

 Бу борада Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг "Туғруқ" бўлимида ҳам  даволанаётган ёш оналар учун тарғибот тадбири ташкил этилди. Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Шаҳло Ҳамидова ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг она сути билан озиқлантиришга бўлган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бўйича фикрларини ўртоқлашди. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 256 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus