вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
14.06.2017 12:55:19
Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, мазкур соҳадаги қурилиши тугалланмаган, бўш турган объектлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб муаммоларига айланганди.
Президентимизнинг жорий йилнинг 23 февралида эълон қилинган "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори юзасидан вилоятимизда бу борадаги ишлар сарҳисоб қилиб чиқилди.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, 1 июнь ҳолатида вилоятдаги 1378 та аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектларнинг 866 таси тўла қувватда фаолият кўрсатмоқда, холос. Уларнинг 389 таси бузилган, 123 та корхона ва объект эса фаолиятсиз бўш турибди.
Ҳар бир бўш бино бирор тадбиркорлик субъектига бериларкан, албатта, унга янги иш ўрни яратиш, инвестиция киритиш мажбурияти юкланади. Юқоридаги рақамлар эса вилоятимизда бу борадаги ишлар қониқарсиз эканлигини ҳам кўрсатмоқда.
Аниқланган камчиликлар юзасидан бугунги кунда 86 та корхона ва объект мулкдорлари томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланди. Мазкур дастур доирасида, эндиликда жами 237 миллиард сўмлик инвестицияларни жалб этиш, йилига 151 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, 1,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспорт қилиш ва энг асосийси, 1604 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Навоий шаҳридаги "Navoiy tinch tekstil" МЧЖ томонидан собиқ кичик шакар ишлаб чиқариш биноси, "Navoiy food invest" МЧЖ томонидан Хатирчи туманидаги собиқ "8 март" фабрикаси, Нурота туманидаги "Nurotamarble" МЧЖ томонидан собиқ "Нуротамармар" МЧЖнинг бино-иншоотлари негизида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди.
Яна шуни ҳам айтиш керакки, яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланмасдан бепарво юрган, масъулиятсизликка йўл қўяётган, инвестиция дастури ишлаб чиқиш масаласига совуққонлик билан қараб келаётган ва бош тортаётган бир қатор "тадбиркорлар"га нисбатан қонунчилик доирасида кўпайтирилган солиқ механизмини қўллаш учун вилоят давлат солиқ бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.
Шунингдек, инвестиция лойиҳалари ва тармоқ жадвалларини ишлаб чиққан, аммо ўтган давр ичида сезиларли ижобий натижаларга эришмаган, лойиҳанинг амалга оширилишида оқсоқликка йўл қўяётган 21 та тадбиркорлик субъекти бир ой муддат ичида фаолиятни йўлга қўйиш бўйича огоҳлантирилди.
Хулоса ўрнида айтишимиз керакки, ҳар бир лойиҳанинг самарали ижроси ўта муҳим саналади. Имкониятлардан тўлақонли фойдаланмаслик, беписандлик билан ёндашиш алал оқибат корхона ва объектлар молиявий аҳволининг орқага кетиши, банкротлик оқибатларининг пайдо бўлиши мумкинлигини тадбиркорларимиз ҳис қилишлари лозим. Шундагина кўзланган натижага эришилади.
Бахтиёр СОЛИЕВ,
Эркин УЛУFОВ,
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а