вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > "Боғишамол"ликларни нима қийнаяпти?


Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қий­наб келаётган муаммоларни аниқлаш, мута­садди ташкилотларни жалб қилган ҳолда улар­ни жойида бартараф этиш мақсадида рес­пуб­лика ишчи гуруҳи  иш олиб бормоқда.

  18 сентябрь куни ушбу ишчи гуруҳ томонидан ви­лоят Халқ қабулхонаси ҳамда Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Боғишамол" маҳалла фу­қаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли би­лан учрашув ўтказилди.

  Туман ҳокими Ф. Умаров олиб борган учра­шув­да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси де­путати З. Султонов, республика ишчи гуруҳи раи­си ўринбосари О. Тошходжаев, вилоят Халқ қа­булхонаси раҳбари И. Раззоқов ҳамда те­гиш­ли ташкилот ва корхоналар мутасаддилари иштирок этишди.

 Савол-жавоб тарзида ўтказилган учрашув жа­раёнида фуқаролар ўзларини қийнаётган муам­молар бўйича мурожаат қилишди.

  Жумладан, фуқаро Б. Фармонов 6500 нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қиладиган ма­ҳал­лада дорихона мавжуд эмаслиги ҳақида шикоят қилди. Ушбу масала бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Базаровга ҳаф­танинг белгиланган кунларида ҳудудга кўчма дорихона келиб-кетишини таъминлаш вази­фа­си топширилди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан ҳудудда дорихона қуриш истагида бўл­ган тадбиркорлар учун имкониятлар яратиб бе­рилиши маълум қилинди.

  — Хонадонларимиз сел йўлига яқин жой­лаш­ган, — дейди яна бир фуқаро М. Мирзаев. — 130 дан ортиқ оила хавфли ҳудудда яшайди. Икки йилдан буён ёғингарчилик мавсумларида сел келиб, турар жойларимизга зарар етказ­моқда. Ушбу масала ижобий ечимини топса, ёғин­ли кунларда бехавотир яшардик.

  Албатта, сув тошқинлари, жумладан, сел ке­лиши катта талафотларга сабаб бўлиши мум­кин. Шу боис ҳудуднинг тоғолди қисмидан кел­гуси йилда 1 километрдан ортиқ масофада тў­ғон қурилиши режалаштирилган. Туман ҳо­кими ўринбосари Д. Эргашев бу борада те­гишли ишлар олиб борилаётганлигини  маълум қилди.

  Учрашув жараёнида фуқаролар томонидан ичимлик суви, табиий газ, бандлик, кадастр хиз­матлари ҳамда ижтимоий соҳаларга оид 20 дан ортиқ савол ва таклифлар билдирилди. Ушбу му­рожаатларнинг барчасига ечим топиш юза­си­дан мутасаддиларга кўрсатма ва топши­риқ­лар берилди.

  Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари вилояти­миз бўйлаб давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 400 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus