Бугун: 12 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Бизнес-омбудсман-назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш кафолатидир.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан ҳудуддаги тадбиркорлар томонидан хориждан импорт қилинган технологик асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди./ Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

 2016-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 7 ойида Навоий вилояти бўйича 327 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 807,6 миллион долларлик асбоб-ускуналар импорт қилинган. Ўрганишлар давомида ишбилармонларга 2 та ҳолатда божхона имтиёзларини кўллаш, 1 та бузилган бино-иншоотлари учун компенсацияни тўлаб бериш билан боғлиқ муаммолар ижобий ҳал этилди.

 Хусусан, Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган “GOLDENLIFT” масъулияти чекланган жамиятига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан божхона имтиёзларини қўллаш учун ижобий хулосани олиб беришига амалий ёрдам берилиб, замонавий импорт ўрнини босувчи лифтларни ишлаб чиқариш ускунаси тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, 1 кунда тадбиркорга етказилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябрдан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинган. 

 Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилмоқда. 

 Эндиликда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган ҳар қандай назорат тадбирлари ваколатли органни хабардор қилган тартибга ўтказилиши шарт. 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишини олдини олиш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

 Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони тадбиркорларнинг қонуний ҳимоячисига айланмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги 

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

бўйича вакил девонининг 

Навоий вилоятидаги етакчи инспектори К.КУЛИЕВ

Кўрилганлар сони: 217 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus