Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Битирувчилар хизматга шай


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг навбатдаги битирувчилари Ватан олдидаги ўзининг муқаддас бурчини бажариш – юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилишга тайёр.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти ва Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида битирувчиларга диплом топшириш маросимларида уларнинг она-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор А.Аҳмедбаев Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида ички ишлар органлари тизимини ислоҳ этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бунда юксак маънавият ва интеллектуал салоҳиятга эга, ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қодир етук кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти битирувчилари айнан шундай хусусиятларга эга. Бу ерда курсантларни юқори даражада ўқитиш ва машғулот олиб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Билим юртида ташкил этилган компьютерда моделлаштириш ва симуляция маркази, ўқ отиш бўйича компьютерлаштирилган тренажёрлар, электрон ўқитиш воситалари, мультимедиа лабораториялари ўқитиш сифати ҳамда самарадорлигини оширишга ёрдам бераётир. Ўқув машғулотлари билан биргаликда техник, умумқўшин машғулотлари, махсус тактика ва алоқани йўлга қўйиш дарслари ўтилмоқда, қатор спорт турлари бўйича секциялар фаолият юритмоқда.

– Бугун биз учун ҳаяжонли ва унутилмас кундир, – дейди билим юрти битирувчиси фарғоналик Шаҳбоз Назаров. – Мустақил ҳаётга йўлланма олар эканмиз, Ватанимиз, Президентимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қиламиз.

Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби битирувчилари ҳам келажакда ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Бу ерда ёнғин хавфсизлиги, моддий бойликларни қўриқлаш ва асраб-авайлашни таъминлаш бўйича юқори малакали офицер мутахассислар тайёрланмоқда.

Кўрилганлар сони: 4024 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus