Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БИР УМРГА ТАТИГАН БИРГИНА ХАТО…


Ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва профилактика ишлари амалга оширилмоқда.

Лекин шунга қарамасдан ҳали ҳам коррупция ҳолатлари учраб турибди. Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Навоий вилоят бошқармаси ва Кармана туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кармана туман давлат архиви директори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ушбу архивда хўжалик ҳисобидан иш ҳақи олиб ишлаб келаётган архивчи ходимни бюджет ҳисобидан иш ҳақи тўланадиган штатга ўтказиш эвазига 2 миллион сўм пулларни талаб қилиб, ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 2 миллион пулларни ходимдан пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида кўриб чиқилди. Кармана туман давлат архиви директори Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳ.ҲУСАИНОВ, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш  Департаментнинг Кармана туман бўлими катта инспектори

Кўрилганлар сони: 1183 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus