Бугун: 26 Мар 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Билимлар майдонида ўғлонлар беллашди


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилояти Кенгаши ташаббуси билан «Ёшлар маркази»да «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Тадбир дастлаб ҳарбий оркестрнинг байрамона куйлари жўрлигида ташкил этилган кўргазма билан бошланди. Бу эса барчанинг қалбида ватанпарварлик ҳиссини жўштириб, ёшларда ҳарбий соҳага ҳаваснинг янада ортишига хизмат қилди.
Ҳарбий хизматчиларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий билимларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбий қисмлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари, Ички ишлар вазирлигига қарашли академик литсей ўқувчилари, ёшлар ҳамда истеъфодаги фахрий ҳарбий хизматчилардан иборат жамоалар иштирок этди.
2 та жамоа иштирокида ташкил этилган ушбу интеллектуал ўйинда бугунги ёшлар ҳар томонлама етук, кучли билим эга эканликлари намоён бўлди. Уларнинг барча йўналишда мушоҳада билан, ўйлаб, тафаккур ила фикр юритиши барчани қувонтирди. Айниқса, жамоаларнинг бирдамлиги, ўзларига бўлган ишончи юртимиз сарҳадлари мустаҳкам қўриқланаётганидан гувоҳлик берарди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу «Заковат» интеллектуал ўйинида вилоят божхона бошқармаси жамоаси 1 ўринга муносиб, деб топилди. Навбатдаги ўринлар эса 99451 ҳарбий қисм жамоаси ва вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоасига насиб қилди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дўстлик байроғи газетаси муҳбири.

Кўрилганлар сони: 371 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus