Бугун: 18 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БЕШ ЙИЛЛИК САРҲИСОБ


     Касаба уюшмаларини жамиятдаги ҳуқуқий мақомининг негизи ходимларнинг ижтимоий-иктисодий, ҳуқуқий манфаатларини ифода этиш хамда ҳимоя этишдир. Ижтимоий меҳнат муносабатларини жамоа шартномаси билан тартибга солиб туриш механизмини такомиллаштириш ва бозор иктисодиётининг асосий субъектлари бўлган иш берувчилар билан ходимлар ҳамкорлиги ва манфаатларининг муштараклигига каратилган ижтимоий шерикчиликнинг таъсирчанлигини оширишга эришиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий шерикчиликни ривожлантиришга каратилган асосий вазифасидир.

2015 йилда ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойи ҳам ўз навбатида касаба уюшмалари тизимида кейинги беш йилда олиб бориладиган асосий фаолият йўналишларини белгилаб берган эди. Юқорида белгиланган дастурлар асосида ўтган 5 йил давомида касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қилди.

       Жорий йилнинг 17 авгус кунида Бирлашма Кенгашининг фаоллар залида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари VIII  конференцияси бўлиб ўтди.  Унда Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2015 йил августидан 2020 йил августигача бўлган давридаги фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ва ҳудуддаги касаба уюшмалари ташкилотларининг келгусидаги вазифалари, Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тафтиш комиссиясининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, Ўзбекистон Руспубликасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонундан келиб чиқиб касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича бирлашма таклифлари тўғрисида,  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг таркиби тўғрисида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг раисини сайлаш тўғрисидаги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурилтойига делегатлар  сайлаш тўғрисида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркибига вакиллар сайлаш тўғрисидаги    масалалар юзасидан маърузалар тингланди, делегатлар томонидан музокоралар олиб борилди.

       Конференциясида бир овоздан делегатлар томонидан Тоғаева Назира Маманазаровна Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши таркиби вакили ва Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг раиси этиб сайланди.    Онлайн тарзда ўтказилган мазкур вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII конференцияси якунида кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, барча даражадаги сайланган касаба уюшма фаоллари ҳамда бугун бирлашма конференциясида сайланган бирлашма кенгаши ва раёсати аъзоларининг, касаба уюшмаларининг навбатдаги 5 йилда амалга ошириладиган  асосий йўналишлар хусусида ҳам бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. 

Хусусан, ўтган йиллар якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, вилоятимизда касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан эришилган айрим ютуқларни алоҳида эътироф этишга тўғри келади.

         Президентимиз томонидан берилган топшириққа асосан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлигида, “Маҳалла”, “Нуроний”, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар Иттифоқи каби жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда, ўтган 2017-2019 йиллар давомида жамоат ташкилотлари вакиллари уйма-уй, хонадонма- хонадон юриб, халқ билан очиқ мулоқотлар қилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, тегишли ҳокимлик ва идораларга таклифлар билан чиқилди.

Биргина, 2017 йил февраль-март ойларида вилоятдаги мавжуд 200732 та хонадонда жамоат ташкилотларининг 1589 нафар вакиллари бориб, уларнинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятидаги жами  74616 та муаммоси борлиги аниқланди. Уларнинг 43258 таси бўйича тегишли туман, шаҳар ҳокимликларининг чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Ҳисобот даврида вилоят касаба уюшмалари томонидан Халқ билан мулоқот қилишнинг самарали механизмларини амалга ошириш орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1631 та мурожаат, жумладан 410 та ёзма, 570 та оғзаки, 67 та электрон ва 584 та “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатнинг кўриб чиқилиши таъминланди.

          Президентимизнинг топшириқларига асосан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ташкил этилган “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211- ишонч телефони” (Call center) узлуксиз ишлайдиган қисқа рақамига вилоятимиз хотин-қизларидан 1890 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси тегишли масъул идоралар томонидан ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб борилди. Натижада, мурожаатларнинг 1530  таси (80,9 фоизи) тегишли масъул ташкилотлар томонидан ҳал этилишига эришилди. Қолган мурожаатларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш борасида масъул ташкилотлар билан иш олиб борилмоқда.

Ҳисобот даврида давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик асосида фаолият олиб бориш, ижтимоий мулоқотлар орқали касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга эришиш борасида бир қатор ишлар олиб борилди.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумида қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”  ижроси бўйича 1113 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида турли тадбирлар ташкил этилиб, Ҳаракатлар Стратегиясининг мазмун-моҳияти касаба уюшма аъзоларига тушунтирилди. Ушбу тадбирларга 32415 нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари жалб этилди. Шунингдек, 4 та йирик бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ташкил этилган амалий семинарларда 655 нафар касаба уюшма аъзолари, талаба-ўқувчилар  иштирок этдилар. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг касаба уюшмалари фаоллари билан меҳнат соҳасидаги долзарб масалалари юзасидан 12 маротаба жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сонли “Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига асосан вилоятдаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолини моддий қўллаб-қуватлаш мақсадида 58 нафар фуқаро уй-жой билан таъминланди, 343 нафар фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди, 2149 нафарига маиший техника ва 112 нафар касалманд фуқарога дори-дармон сотиб олиб берилди. Ушбу мақсадларга жами 10,4 млрд. сўм маблағ сарфланди. 

Навоий вилоятида “Президент эътибори-мурувват тадбирларида” шиори остида Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда 43 та келин ва куёвнинг 4 та “Никоҳ” ва 172 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўй қилиш имконияти чекланган оила фарзандларининг 6 та суннат тўйи юқори савияда ўтказиб берилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 43  та мебель тўплами, вилоят ҳокимлигидан эса 43 та телевизор келин-куёвларга тантанали топширилди.

Касаба уюшмалари ташаббуси билан ташкил этилган суннат тўйларида шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан 172 нафар боланинг ҳар бирига  велосипед, Республикадан ажратилган бадиий адабиётлар тўплами ҳамда Халқ банки шаҳар ва туман бўлимларида очилган ҳар бирининг ҳисоб рақамида 1,0 млн. сўмдан бўлган омонат дафтарчалари топширилди.

             Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан тасдиқланган Навоий вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросига мувофиқ 406 нафар хотин-қизга жами 854,2 млн. сўм пул маблағлари, 312 нафар хотин-қизга 620,6 млн. сўмлик маиший-техника (газ плита, газ баллони, электр печь, тикув машинаси ва бошқалар), шунингдек, 45 нафар хотин-қиз уй-жойининг қурилиш- таъмирлаш ишлари учун  354,5 млн. сўм жами 4 млрд.350 млн.сўм маблағ ажратилди.  

Хотин-қизлар учун доимий иш ўрни яратиш, 110 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳига ажратилган маблағлар ҳисобидан Навбаҳор туманида 3 та янги бизнес лойиҳага 2 млрд  100 млн. сўм маблағ ажратилди.

          Касаба уюшмалари ташаббуси билан иш берувчилар билан ҳамкорликда коронавирус пандемияси даврида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида иш берувчилар томонидан 5476 нафар ходимга қарийиб 400 млн 300 минг сўмлик антисептик воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа шаклдаги моддий ёрдамлар берилди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари иш берувчилар билан ҳамкорликда давлат дастурларининг ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бандларини амалга оширишда ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, “2015 йил -Кексаларни эъзозлаш йили” дастари бўйича 36 та тадбирга 956 млн. сўм, “2016 йил –Соғлом она ва бола йили” дастури бўйича 33 та тадбирга 2.35 млрд. сўм, “2017 йил –Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури бўйича 28 тадбирга 2.32 млрд. сўм, “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” дастури бўйича 29 та тадбирга 12.3 млрд. сўм, “2019 – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дастури бўйича 24 та тадбирга 7.15 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Жами Давлат дастурларининг ижроси учун 25,1 млрд. сўм маблағ сарфланиб, унинг 14.3 млрд. сўми касаба уюшмаси, 10,8 млрд сўми иш берувчилар маблағлари ҳисобланади.

Касаба уюшмаларининг яна бир соҳадаги ижтимоий шериклик асосидаги фаолиятига тўхталмоқчиман.

2019 йил якунлари бўйича вилоятдаги касаба уюшмалари аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг 99,7 фоизи ва уларда ишловчи 170214 нафар ходимлар жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинди.

2019 йил якунлари бўйича вилоят бўйича барча мулкчилик шаклларига мансуб корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул килинган жамоа шартномаларининг ҳар бирига ўртача 56  тадан тадбирлар киритилди. Жамоа шартномаларида қабул қилинган жами бандлар 94,3 фоизга бажарилишига эришилди.

Вилоятда 2015 йилда касаба уюшмаси хизматига олинган юридик шахс мақомига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларнинг 96,1 фоизи жамоа шартномалари билан қамраб олинган бўлса, 2020 йил 1 январь ҳолатида эса 99,7 фоизи жамоа шартномавий муносабатлар билан қамраб олинди.

2019 йил якунлари бўйича жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун вилоят бўйича ўрта ҳисобда бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ статистик ҳисобот якунига кўра 3 млн. 398 минг сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2015 йил якунлари бўйича 1 млн. 860 минг сўмга тенг бўлиб, ўтган беш йилда   1,8 мартага ўсган.

2015-2019 йиллар давомида ҳар йили февраль-апрель ойларида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)лар ўтказилиши таъминланмоқда. Жумладан, 2020 йилда 3676 та юридик шахслардан 3611 тасининг умумий йиғилиш (конференция)лари ўтказилди.

Давлат дастурлари ижроси доирасида корхона ва ташкилотлардаги жамоа шартномалари орқали касаба уюшмалари ва иш берувчининг маблағлари ҳисобидан вилоятда ҳисобот даврида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 22306  нафар ходимлар ҳамда 44473 нафар оилага жами 6 млрд. 524 млн. 500 минг сўмлик моддий кўмак берилди. Касаба уюшмалари томонидан ўтган даврда вилоятдаги 2000 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам  миқдорига оғишмай риоя қилиниши жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда. Ҳисобот даврида 3млрд 162 млн. сўмлик иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ундирилди.

Касаба уюшмалари аъзоларининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олиш борасида олиб борилган ишлар катта аҳамият касб этади.

 

2019 йилда касаба уюшмалари фаолиятида туб ўзгаришларга сабаб бўладиган воқеа, касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонун қабул қилиниб, республикада энг йирик жамоат бирлашмасининг ҳуқуқ ва имтиёзлари кенгайтирилди.

2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб,  ЎҚР-588-сон билан рўйхатга олинди. Қонун 9 та боб, 56 та моддадан иборат.

           Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 2020 йилнинг 7 январидан 20 январига қадар шаҳар ва туманлар ҳокимликларида Қонун тарғиботига бағишланган тадбирлар юқори савияда ўтказилди. Қонун тарғиботи тадбирларида касаба уюшма фаоллари, ҳокимият органлари ва жамоатчилик вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшалари ташкилотлари раислари, иш берувчилар ва уларнинг вакилларидан иборат 4000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Ҳуқуқий ҳимоя масаласига тўхталар эканман. Ўтган беш йилда амалга оширилган баъзи ишларга тўхталмоқчиман.

Ҳисобот даврида, касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда муайян ишлар амалга оширилди.

Ишга тиклашни, белгиланган тўловлар ва компенсацияларни ундиришни, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузилишига олиб келаётган бошқа омиллар бўйича иш берувчиларга қонунбузилишларни бартараф этиш ва ходимларнинг ҳуқуқларини тиклаб бериш масалалари юзасидан иш берувчиларга 148 та тақдимнома киритилди.

Ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалалар юзасидан 320 маротаба тушунтириш ва хулосалар берилди.

      Ҳисобот даврида меҳнат низолари билан фуқаролик ишлари юзасидан судларда 143 та ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб ишчи-ходимларга жами бўлиб 2 млрд 782 млн сўм маблағлар ундириб берилди.

Ҳисобот даврида вилоят бирлашмаси мутахассислари томонидан 200 га яқин корхона ва ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси устидан жамоат назорати тартибида текшириш ўтказилиб, уларда 2605 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан иш берувчиларга тақдимномалар ёзилиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғини бартараф этишга эришилди.

Вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан жамоа шартномаларида кўзда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини бажариш учун ўтган беш йилда 86 млрд. сўмга яқин  иш берувчилар маблағлари сарфланди. Бу эса ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 98 минг сўмни ташкил этди.

Ушбу маблағлар махсус кийим-бош, махсус пойафзал, шахсий ҳимоя воситалари харид қилиш, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, сут маҳсулотлари, даволаш-профилактика ва озиқ-овқатлари бериш ва меҳнат шароитларини яхшилаш учун сарфланди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича фаолияти намунали йўлга қўйилган ташкилотлар ўртасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик-танловида 116 та корхона ташкилот иштирок этиб, шундан 19 та бошланғич ташкилот республика миқёсидаги танловларда иштирок этди.

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилишда касаба уюшма фаолларининг билим ва малакаларини ошириш мақсадида вилоят бирлашмасида Ўқув маркази ташкил этиб, у тегишли адабиётлар, махсус кийим-бош намуналари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланди. Бирлашма ва туман, шаҳарларда, йирик бошланғич ташкилотларда ҳисобот даврида 150 марта ўқувлар ташкил этилиб, уларга 8200 нафар фаоллар ва иш берувчилар вакиллари жалб этилди.

2015-2019 йиллар давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар 46 тани ташкил қилиб, шундан 32 таси оғир оқибатга олиб келган бахтсиз ҳодисани, 15 таси ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани ташкил қилади.

          Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари орасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортга жалб этиш, улар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган мусобақани барча босқичида 12000 нафар, “Соғлом оила” мусобақаларида 9750 нафар, “Спорт - саломатлик гарови” спартакиадасида  45244 нафар,  “Касаба тур” веломарафонда 41923 нафар хаваскор велоспортчилар иштирок этишди. Республикамиз тарихини ўрганиш, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш, мустақиллик йилларида  барпо этилган иншоотлар, ўзгаришлар билан таништириш мақсадида республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёхати уюштирилди.

Ушбу мақсадлар учун жами 998.7 млн.сўм иш берувчи, ҳомийлар ва касаба уюшмалари  маблағлари хисобидан сарфланди.

Ёшлар ўртасида танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳар йилда ёшлар ўртасида “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси”, “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси”  танловларини ўтказиш анъанага айланди. Ўтган 5 йил давомида ушбу танловларда 315 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.

          Болаларни оромгоҳларда соғломлаштириш бўйича 2016-2020 йиллар давомида жами 105 минг 220 нафар,   шундан НКМК томонидан 61 минг 840 нафар, шаҳардан ташқари оромгоҳларда  18 минг 658 нафар ва кундузги оромгоҳда 24 минг 722 нафар болалар соғломлаштирилди.

Касаба уюшмалари санаторийларда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга катта эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида вилоят бўйича ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан 4067 нафар,  ходимлар соғломлаштирилди, шундан 292 таси бепул соғломлаштирилди. Касаба уюшма бюджети ҳисобидан 4614 нафар ходим соғломлаштирилди. Вилоят бўйича 8681 нафар ходим касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди.

Шу билан бирга, ишчи-ходимлар, айниқса, соғлом турмуш тарзини  тарғибот қилиш борасидаги ишларни қониқарли деб бўлмайди.  Ўтказилаётган “Маънавият соатлари” аксарият ҳолларда маърузалар ўқиш билан ўтади. Ҳисоботда кўрсатилган кўрсаткичлар йирик кўринишига қарамасдан, вилоятда мавжуд 10 та тармоқ, 31 та туман кенгаши 1361 та бошланғич ташкилот учун ҳатто бир тадан ҳам тўғри келмайди.

Ҳисобот даврида “Бошланғич ташкилотлар куни” доирасида 1112 та корхона ва ташкилотдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди.

           Навоий вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан 2015-2020 йилларда 3748 та корхона, ташкилот ва муассасанинг 29786 нафар ходими касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Шундан, 63 та ташкилотда касаба уюшмаси янги тузилиб, 556 таси цех ташкилоти ва 3132 таси аъзо ташкилот сифатида касаба уюшмасига жалб этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ҳар икки йилда ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” республика кўрик-танловининг вилоят босқичлари юқори савияда ташкил этилиб, 70 та бошланғич ташкилотнинг тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Танловнинг қуйи босқичларида 1500 дан ортиқ бошланғич ташкилотлар иштирок этдилар.

2015-2020 йилларда касаба уюшмалари ташкилотларида ишлаётган кадрларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида 102 маротаба ўқув семинарлари ташкил қилинди. Шундан, 84 таси бирлашма ўқуви 18 таси масофавий ўқувларни ташкил қилди. Ушбу ўқувларга 3062 нафар касаба уюшма фаоллари жалб этилди. Бирлашма кенгаши ташаббуси билан ҳар йилда бир марта туман ва шаҳарларда сайёр семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

 Мана 2020 йил барча даражадаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловлар йили деб эълон қилиниши муносабати билан 1361 та бошланғич касаба уюшма ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари ўтказилиб, уларда 160 тасида янги раислар сайланди, янги сайланганларнинг 57 нафари яъни 35,8 фоизи аёлларни, 69 нафари ёшларни ташкил қилади. Тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят, туман, шаҳар ташкилотларида жами 46 та ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилиб, уларда 7 тасида янги раислар сайланди. 

 

 Нормурод Мусомов,

“Ishonch” мухбири

 

Кўрилганлар сони: 793 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus