Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Берунийнинг "Минералогия" асари ўзбек тилида


Ўзбекистон ҳудуди қадимдан жаҳон цивили­зацияси марказларидан бири бўлиб келган. Шарқда илк Уйғониш даврининг қомусий олимларидан бири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний умумжаҳон аниқ ва ижтимоий фанлар ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ақл-заковат соҳибидир.

Унинг табиий-илмий ва маърифий-педагогик ҳамда психологик қарашларининг шаклланишида Шарқ, юнон ва ҳинд қомусий олимларининг асар­лари таълим ва тарбия мактаби вазифасини ўтади. Беруний бу олимларнинг асарларини ўқиб билиш учун ёшлигиданоқ араб, форс, юнон, санскрит ва яҳудий тилларини пухта ўрганди.

У астрономия, астрология, фалсафа, матема­тика, физика, геодезия, геология, фармакогнозия, мине­ралогия, тарих, адабиётшунослик, таржимон­лик, луғатшунослик каби соҳаларда тадқиқотлар олиб борди, илмий ва бадиий асарлар яратиб, улкан самараларга эришди. Манбаларга кўра, машҳур қомусий алломанинг 160 дан зиёд илмий ишидан бизгача фақат 30 дан ортиғи етиб келган, холос.

Хусусан, Беруний дунё илм-фанида би­ринчилардан бўлиб денгизлар назария­си­ниишлаб чиқди. Ер радиусини ҳи­соб­лаб, унинг шарсимон глобусини яратиш юза­сидан ўзига хос янги ғояларни ил­гари сур­­ди ҳамда вакуум, яъни бўшлиқ ҳо­латини изоҳлаб берди. Колумб саё­ҳатидан 500 йил аввал Тинч ва Атлантика океанлари ортида қитъа мавжудлигини айтди. Ми­нераллар таснифи ва уларнинг пайдо бўлиш назариясини яратди. Гео­дезия фа­нига асос солди. Шунинг учун ҳам дунё та­биий фанлар тарихчилари то­монидан XI аср "Беруний асри" деб номланади.

Улуғ алломанинг бизгача етиб келган "Минералогия" асарида 30 дан зиёд қим­матбаҳо тош ва минералларнинг номи, улар­­нинг кимёвий ва физикавий хосса­ларини аниқлаш, эритиб синаш, деярли бар­ча қимматбаҳо тош ва турли маъдан­лар, уларнинг қотишмалари ҳақида ил­мий маълумотлар берилган. Мазкур асар қатор хорижий тилларга таржима қи­линган бўл­са-да, шу вақтгача ўзбек ти­лига ўги­рилмаган эди. Навоий кон-металлургия комбинати ташаббуси би­лан Навоий дав­лат кончилик институти ва Тошкент давлат шарқшунослик инс­титути олимлари ҳам­корлигида "Мине­ралогия" ўзбек тилига тар­жима қилинди ва "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" нашриётида чоп этилди.

Куни кеча Навоий давлат кончилик инс­титутида Абу Райҳон Берунийнинг "Ми­нералогия" асарининг янгича қиёфа касб этган китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг етакчи олий ўқув юрт­лари профессор-олимлари ва таниқли мутахассислар қатнашди.

Тадбирда Навоий кон-металлургия ком­бинати бош директори, Навоий давлат кон­­чилик инс­ти­тути ректори, про­фессор Қу­вондиқ Сана­қу­лов, Абу Райҳон Беруний номи­даги шарқшунослик инс­титути про­фес­сори Мирсодиқ Исҳоқов, Са­марқанд дав­лат уни­вер­ситети про­фес­сори Ди­лором Салоҳий, геолог олим Исоқул Туро­бовлар сўзга чиқиб, буюк қому­сий олим­нинг "Мине­ра­логия" асари нафақат ил­мий, балки тарихий нуқ­таи назардан ҳам ало­ҳида қимматга эга­лиги, эндиги вази­фа ушбу асарни ил­мий тад­қи­қот­чилар, мута­хас­сислар, та­рихчилар, қола­верса, кенг халқ оммаси­нинг мулкига ай­лан­тиришдан иборат эканлигини ало­ҳида таъ­кидладилар.

Шунингдек, мазкур ноёб асарнинг она тилимизга таржима қилинишида ўзбек ада­биётшунослигининг улуғ намояндаси, атоқ­ли олим, заҳматкаш ва толмас тад­қиқотчи, академик Азизхон Қаюмовнинг беқиёс хизматларини алоҳида эътироф этишди.

— Дунёга Ўзбекистон замини туҳфа этган буюк алломалар яратган но­дир асар­лар бугун ҳам маъ­навий ҳаё­тимизнинг асоси, фун­да­ментал тад­қиқотлар ва илмий изла­нишлар учун манба бўлиб хизмат қил­моқда, — дей­ди профессор М. Ис­ҳоқов. — Беру­ний ми­не­раллар ва маъ­дан­лар­нинг ўз дав­ри­даги нарх-навоси, баъзи­лари­нинг шифо­бахш­лик хусу­сият­лари, нодир тош ва ме­тал­лар билан боғ­лиқ ай­рим қизиқарли этно­график маъ­лу­мот­ларни баён эт­ганки, булар мазкур китоб­нинг муҳим тарихий манба си­фатидаги аҳамиятини янада оширади.

Дарҳақиқат, Берунийнинг "Минера­логия" асарининг ўзбек тилида нашр қилиниши ёшларимиз ўртасида буюк аждодларимиз илмий хазинасидан кенгроқ хабардор бўлиш имкониятини беради.

Тадбирда асарнинг электрон наш­ри ҳам тадбир иштирокчилари эъти­бо­рига ҳавола этилди.

 

Кўрилганлар сони: 2418 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus