вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Белгиланган вазифалар ижроси — фаровонлик асоси


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини тинглаб, олдимизда масъулият билан ёндошишимиз лозим бўлган муҳим вазифалар борлигини чуқур ҳис қилдим.
Бугун мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш, илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ушбу илк босқич инсон камолотида муҳим аҳамият касб этишини чуқур англаган ҳолда болаларни таълим-тарбия муассасаларига кенгроқ қамраб олиш юксалиш стратегиясида муҳим омил эканлигини даврнинг ўзи исботлаб турибди.
Мурожаатномада 2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифалар қатори мактабгача таълим соҳасининг қамраб олингани мамлакатимизда бу борадаги сиёсатнинг мунтазам ва ўзгармас эканини яна бир бор исботлайди.
Президентимиз 2018 йилда бўлгани каби келгусида ҳам аниқланган муаммоларни ҳал этиш, хусусан, 2019 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини узлуксиз ошириш орқали уни 44 фоизга етказиш вазифасини қўйди. Бу, аввало, замонавий ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишни давом эттириш, давлат-хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади.
Президентимизнинг бундай жонкуярлик билан соҳани ислоҳ қилишининг аҳамиятини чуқур тушунишимиз ва шу асосда фаолият юритиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз.

Нафиса ХАЛИЛОВА,
Кармана тумани мактабгача таълим бўлими мудири.

Кўрилганлар сони: 103 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus