Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Барак Обама Ўзбекистон Президентини Рамазон Ҳайити билан табриклади


АҚШ президенти Барак Обама Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига табрик йўллади. Табрик матни 30 июль, чоршанба куни ЎзА томониданэълон қилинди.

«Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Рамазон ҳайити муносабати билан Сизга ва Ўзбекистон халқига энг самимий табрик ва тилакларимни йўллайман», – дейилади Обаманинг Президент Каримовга йўллаган табригида.

«Ўтган ой давомида бутун дунё мусулмонлари эътиқодларига таянган ҳолда ҳамда муҳтожларга ёрдам бериб, оила аъзолари ва ёр-дўстлари билан Рамазон удумларига риоя қилдилар. Ушбу ой Сиз ва Сизнинг яқинларингиз учун ҳам янгиланиш ва покланиш айёми бўлди, деб умид қиламан», – дейилади Обаманинг табрик хатида.

«Келгуси йил давомида Сизга тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман», – дея қўшимча қилган АҚШ президенти Барак Обама.

Бундан ташқари, БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг ўринбосари, ЭСКАТО ижрочи котиби Шамшад Ахтар ҳам Ислом Каримов номига табрик йўллаган. Аввалроқ, бир қатор бошқа давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик йўллагагани ҳақида хабар берилган эди.

Кўрилганлар сони: 2750 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus