Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > АВСТРИЯНИНГ “AGRANA STARCH” КОМПАНИЯСИ НАВОИЙДА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ.


Мамлакатимизнинг Австриядаги элчихонаси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик асосида олиб борилаётган навбатдаги лойиҳа Австриянинг “AGRANA STARCH” компанияси вакиллари билан ташкил этилишига келишлди.

Европа ҳамда дунё миқёсида агрокластер соҳасида ўзига хос мавқеига эга бўлган “AGRANA STARCH” компанияси тизимида бугунги кунда 9000 мингдан ортиқ ишчи-ходим фаолият олиб боради. Мазкур йирик компания дунёнинг ўнлаб давлатларида 60 ортиқ ўз корхоналарига эга бўлиб, ўртача йиллик даромади 3 миллард евродан ортиқни ташкил этади.

- Биз Ўзбекистон ҳақида тўлиқ маълумотга эгамиз ва фаолиятимизни янада кенгайтириш ва ҳамкорлик қилиш учун айнан Навоий вилоятини танлашимизда ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Чунки, биринчидан географик қулай ҳудудда жойлашганлиги, бўлса, иккинчидан, ўзига хос мураккаб иқлим ва тупроқ шароитига эга. Сиздаги катта муммо эса, дунё бозорларига чиқиш учун етиштирилган маҳсулотларга тегишли сетификат олишдаги қийинчиликдир. Бизнинг лойиҳада барчаси кўзда тутилган. Агар биз шу ерда кўзлаган мақсадимизга эришсак, демак бошқа ҳар қандай ҳудудда муаммосиз ишлай оламиз, - дейди “AGRANA STARCH” компанияси бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича менежери Ingolf  Sonnleitner.

Европанинг бир неча давлатларида 35-40 йиллик тажрибага эга бўлган компания ишбилармонлари Навоий вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш салоҳияти юқори эканлигини алоҳида таъкидладилар ҳамда келгусида вилоятда йирик агрокластер тизимини жорий этиш орқали муайян муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишни асосий мақсад қилганликларини таъкидладилар.  

- Озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик муаммолар, табиат ва коинотда турли ўзгаришлар содир бўлаётган бугунги глобал даврда инсониятни тўлақонли ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш устувор вазифага айланиб бормоқда. Шу маънода биз айнан Навоийда мева-сабзавот кластерини жорий этамиз. Яъни, мевани етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, етказиб бериш ва энг охирида чиқиндиларни ҳам қайта ишлаб қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишни жорий этамиз, - дейди бизнесмен Roger Mensch. – Энг муҳими бугун европада таомилга айланиб улгурган замонавий технологияларни айни Навоий вилояти орқали бошқаларга жорий қилишни режалаштирганмиз.

 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 457 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus