Бугун: 14 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қардош миллат анъаналари тараннуми


"Сабантўй" татар ва бошқирд халқларининг минг йиллар давомида нишонланиб келинаётган қади­мий миллий байрами бўлиб, ҳар йили баҳорги экин мавсумининг тугашига бағишлаб ўтказилади.

9 июнь куни Навоий шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" марказида ушбу айём доирасида маданий тадбир ташкил этилди. Вилоят татар-бошқирд миллий мада­ний маркази томонидан уюштирилган тантаналарда сўзга чиққанлар бу қадимий ва навқирон анъанада ўтадиган маънавий-маърифий тадбирлар хусусида сўз юритишди, улар турли миллат ва элатлар вакиллари орасида дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.

—"Сабантўй" баҳор бўйи далаларда қилинган меҳнат — қишлоқ хўжалиги экинларини экиб, ундириб олин­га­нидан дарак берувчи байрамдир, — дейди марказ раиси Б. Аблақулов. — Уни кенг нишонлаган хал­қимиз шу куни, худди бугунгидек, турли миллий таом­лар тайёрлайди, спорт беллашувлари уюштирилади, куй ва қўшиқлар ижро этилиб, рақсга тушилади. Бу миллий қадриятларимизни келгуси авлодга етказиш­га ва қадрлашга хизмат қилади.

Бу йилги "Сабантўй" ҳам кўтаринки кайфиятда, кўн­гилочар тадбирлар, қўшиқ ва рақсларга бой тарзда ўтди.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2086 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus