вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Apple смартфонлари Android'лардан қанча олдинда?


   Куни кеча ARM компанияси "Cortex-A76" номли ўзининг энг илғор мобил процессорини тақдим қилди. Мутахассислар эса оз фурсат ичида унинг имкониятларини ўрганиб, баҳолашга улгурдилар. Шу билан бирга, мазкур имтиҳон жараёнларида Android ҳамда Apple смартфонларида ўрнатилган чиплар самарадорлиги ўртасидаги фарқ ҳам баҳоланди. Синовлардан маълум бўлишича, iPhone қурилмалари самарадорликда рақибларидан камида 2 йил олдинда.

  Cortex-76 чипсети самарадорликни ўлчайдиган Geekbench бенчмаркида айфонда ўрнатилган америкалик рақибига қараганда анча паст натижани кўрсатган. Бироқ, АRM учун яхши хабар ҳам бор: унинг янги процессори самарадорликда Samsung'нинг энг зўр Exynos 9810 чипсетини "чангда" қолдирган. Шу билан бирга, Cortex-76 процессори бугун кўплаб Android флагманларда ўрнатилаётган Snapdragon 845 чипини самарадорликда ортда қолдирган.

Бир ядрода ишлаш бўйича тўпланган натижалар: 

  Шунга қарамасдан, Apple A11 чипи билан солиштириб кўрганда, Cortex-76 анча орқада. Анқироғи бу янги Андроид чипнинг самарадорлиги 2016 йилда тақдим қилинган A10 процессориники билан бир хил. Cortex-76 чипсетида ишлайдиган смартфон бозорга чиққунига қадар Apple бозорга A12 процессорида ишлайдиган смартфонни сотувга чиқаришини ҳисобга олсак, Apple устунлиги янада ойдинлашади.

  Apple чипсетларининг самарадорлиги «пишиқ-пухта» меъморий ечим билан боғланади. Яъни, улар операцион тизим билан уйғун ҳолда ишлаб чиқарилади. Arm чипсетларида ҳозирча бу жиҳат етишмайди. Apple смартфонларида энг кўп сарф қилинадиган элементлардан бири ҳам бу чиплар ҳисобланади.

  Мисол учун, Apple A11 меъморий ечими кўпроқ кучли ноутбуклар ишлайдиган Intel Core i7 чипиникига ўхшаб кетади — қисмларнинг жойлашуви тартибли ҳамда маълумотни ишлаш сиғими ҳажмдор. Уларнинг ишлаш ечими персонал компьютерларникидан олинган. Бундай меъморий жиҳат илк маротаба A7 чипида қўлланилган эди. Apple аслида кучли процессор ишлаб чиқаришда Intel компаниясини ҳам ортда қолдиради: 3-4-ваттли A11 тезкорликда ҳаттоки 28 Вт ток кучланишида ишлайдиган ва илғор ноутукларга ўрнатилган i5 7267U чипидан ҳам пешқадам.

  Ҳар жиҳатдан олиб қараганда, яққол кўриниб турибдики, Apple смартфон ва бошқа гаджетлари учун зарур микросхемаларини ишлаб чиқариб, аппарат ҳамда дастурий таъминот ўртасида мустаҳкам боғлиқлик ярата олган. Шу туфайли ҳам самарадорлиги ўта юқори гаджетлар ҳақида гап кетганида биринчи бўлиб Apple хаёлимизга келади. Агар сизга самарадорликда рақиблардан бир неча йил олдинда бўлган смартфон керак бўлса, унда ҳеч иккиланмай iPhone X харид қилишни маслаҳат берамиз.

Манба:terabayt.uz

Кўрилганлар сони: 714 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus