Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Аҳолининг севимли маскани


Туманимиздаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази нафақат вилоятда, балки республикамизда биринчи бўлиб иш бошлаган. 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига замонавий типда қурилган мазкур маскан 2012 йил 1 сентябрдан фойдаланишга топширилган эди.

Доимо одам билан гавжум бўлган бу муассасада 4 та тўгарак ташкил этилган. 80 нафардан зиёд аъзо­лар­нинг 60 нафарини ёшлар ташкил этгани янги-янги ғоялар устида иш­­ла­ши­мизга замин яратмоқда. "Ақтов" ашула ва рақс ан­самбли ҳамда Халқ театри фаолияти йўлга қўйилганлиги бу ер аҳолининг энг севимли маскан­ларидан бирига айланишида му­ҳим омил бўлмоқда.

2016 йилда туман ҳокимлиги ва бошқа ҳомий таш­килотлар кў­ма­гида ёзги Амфитеатр қурилгани ушбу масканга ўзгача файз бахш этди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида жорий йил­да туманимиз аҳолисининг тарқоқ ҳолда истиқомат қилаётганлиги ино­батга олиниб, 3-ТИП­даги мазкур Маданият ва аҳоли дам олиш маркази 1-ТИПга айлантирилиб, "Исузу" автобуси аж­ра­ти­­ли­ши белгиланди. Тез кунларда ушбу автобус олиб келинади, ал­батта. Эндиликда биз олис-олис овул­ларда ҳам маданий тад­бирлар, концерт дастурлари, театрларни мунтазам равишда таш­кил этиш им­ко­нияти яратилади. Бу эса ўз навбатида маданий-маъ­рифий қадриятларимизнинг умрибоқий­ли­гини таъминлайди.

Жулдизой УТЕМУРАТОВА,

туман маданият бўлими мудири.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 429 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus