вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Аҳоли ва ишбилармонларга эркинлик


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини  либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим тарихий аҳамият касб этмоқда.

  Унга мувофиқ жисмоний шахс­­­ларга чет эл валютасини тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари ор­қали эркин сотиш ҳамда кон­версион бўлимларидан сотиб олиш, харид қилинган валю­та­ларни чет элда ҳеч қандай чек­ловларсиз тасарруф этиш ҳу­қуқи берилди. Шунингдек, юр­тимиз юридик шахсларига жо­рий халқаро операциялар (то­вар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредит­ларни қайтариш, хизмат са­фари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўл­­маган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун чет эл валютасини чек­лов­ларсиз, истеъмол товарлари им­­порти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тар­тиб­даги тадбиркорларга эса ўрнатилган тартибда банк­лар­даги ҳисобварақлар орқали со­тиб олишга рухсат бе­ри­лади.

  Бугунги кунда вилоятимиз ҳу­дудида 42 та валюта айир­бошлаш шохобчаси ҳамда 30 та конверсион операциялар бўлими фаолияти йўлга қў­йил­ган. Шохобчаларнинг 30 та­си банк биносида, бештаси бо­зорлар ҳудудида, учтаси миг­рация ва фуқароликни рас­мийлаштириш бўлимларида, яна шунчаси савдо мажмуа­лари­да, биттаси Навоий хал­қаро аэропорти биносида аҳо­ли ҳамда меҳмонларга узлук­сиз хизмат қўрсатмоқда.

  Фармон кучга киргандан сўнг ўтган давр мобайнида аҳоли­дан 32 миллион АҚШ доллари сотиб олин­ган. 2018 йил би­рин­чи ап­релдан жисмоний шахс­ларга халқаро тўлов карта­лари­дан фойдаланилган ҳолда 2,9 миллион доллар миқдорида чет эл валютаси сотилди.

  Мазкур ҳужжатга асосан қа­тор меъёрлар жорий этилган. Жум­ладан, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, нақд хо­рижий валютани олиб кириш, чиқиш тартиби янада содда­лаш­тирилди. Шунингдек, ти­жо­рат банклари томонидан хорижий валютани энг кам ой­лик иш ҳақининг 500 баро­ба­ридан ортиқ бўлмаган миқдор­да аҳолидан сотиб олишда шахс­ни тасдиқловчи ҳужжат та­лаб қилиш тартиби бекор бўлди. Мева-сабзавот маҳ­сулот­ларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг депозит ҳи­собварақларидан уларнинг буюртмалари бўйича бу маҳсу­лот­ларни сотиб олиш учун нақд пул маблағлари бериш ти­зи­ми йўлга қўйилган. Жорий йил иккинчи апрелдан вилоятимиз ҳудудида жисмоний шахслар то­монидан халқаро тўлов кар­таларига сотиб олинган хори­жий валютани тижорат банк­лари томонидан чекловларсиз нақд шаклда ечиб олиш меха­низ­ми жорий этилди.

  Айни кунда валюта айир­бош­­лаш операциялари бўйича хиз­мат кўрсатиш кўламини, банк инфратузилмасини кен­гай­ти­ришга қаратилган тад­бир­лар из­чил давом эттирил­моқда. Бу миллий валюта­миз­нинг қудра­ти ошишини таъ­мин­лайди.

Кўрилганлар сони: 485 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus