Бугун: 21 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Амалдаги тартиб соддалаштирилди


Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи савдо операцияларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш, экспортни рағбатлантириш ва кенгайтиришга доир тизимли ишлар изчил амалга оширилмоқда. Жорий йил бошидан буён ташқи савдо операцияларини амалга ошириш тартибларини соддалаштиришга ва экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳ­ужжатлар қабул қилинди.

   Ўзбекистон Республикаси Прези­ден­ти­нинг 2017 йил 3 ноябрдаги "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импор­тини лицензиялаш, шу­нинг­дек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контракт­ларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тад­бирлари тўғрисида"ги фармонида им­порт шарт­номаларини экспертизадан ўтказишга доир амалдаги тартибни соддалаштириш ҳамда унга ўзгарти­ришлар киритиш борасида меъёрлар белгиланган. Жумладан, унда қийма­ти 100 минг АҚШ долларидан кам миқдор­даги импорт контрактларини экспер­тизадан ўтказиш тартиб-таомиллари бекор қилиниши кўзда тутилган.

   Мазкур ҳужжатга мувофиқ экспорт қилувчи корхоналар, уларнинг янги, шунингдек, истиқболли хорижий сав­до бозорларини фаол ўзлаштириши учун қулай шароитлар яратишга қара­тилган бир қатор чора-тадбирлар жорий этила­ётир. Хусусан, экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қар­зи ҳосил бўлишини ҳисоблаш муддати узайтирилиб (60-90 кундан), унинг ягона муддати, яъни, маҳсулот экспортга жўнатилган кундан бошлаб 120 кун этиб белги­ланмоқда.

  Фармон экспорт-импорт операция­ларини амалга ошириш соҳасида учраётган тўсиқ ва чекловларга бар­ҳам бериш, ушбу амалиётлар сало­ҳия­тини кенг рўёбга чиқариш, корхо­налар то­монидан экспорт қилина­диган маҳсу­лотлар турларини ва географиясини кенгайтириш имко­нини беради.

Кўрилганлар сони: 3164 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus