Бугун: 21 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҲАЙДОВЧИ УХЛАБ ҚОЛИШИ НАТИЖАСИДА ИККИ ЁШЛИ БОЛА ЖАБР КЎРДИ


Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтган 4Р 57 автомобиль йўлининг 7 километрида ҳайдовчи У.Ҳ. “Нексия” русумли автомашинасини “Нурота - Навбаҳор” йўналишида бошқариб бораётган эди. Бироқ ҳайдовчи машина бошқаруви пайтида ухлаб қолиши натижасида қарама қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Нексия-3” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади.

Натижада “Нексия-3” автомашина йўловчиси вояга етмаган 2018 йилда туғилган Э.И. “ўнг ўмров суяги ёпиқ синиши, ўртача оғирликдаги тан жароҳати” олади.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Кўрилганлар сони: 204 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus